Sayt test rejimida ishlamoqda

Миролимов Мирислом Миршокир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа меҳнат бозорининг статистик тадқиқотини такомиллаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1787
Илмий раҳбар: Аюбджонов Аббос Ҳосилович, иқтисодиёт фанлари нозоди, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03.30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Беркинов Бозорбой Беркинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Баҳтиёр Ҳалмурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги “Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа меҳнат бозорини статистик таҳлил қилиш, мавжуд муаммо ва камчиликлар боʼйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшимча бандлик бўйича ишлаш имкони мавжуд бўлган аёлларни ахборот технологияларидан фойдаланишга ўргатиш (биринчи босқич) орқали  масофадан бажариладиган иш турларини аниқлаш (иккинчи босқич) ҳамда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан тегишли билим ва кўникмаларга ўқитиш ва касбга тайёрлаш ҳисобига бандлигини ошириш таклифи асосланган;
“яшил” иқтисодиётга ўтиш даврида минтақа меҳнат бозорига кириб келиши кутилаётган янги касбларнинг “яшил” иқтисодиётга мослиги даражасини аниқлаш ҳамда мослашувчанлигини статистик баҳолаш таклифи асосланган;
минтақа меҳнат бозорида ишсизликни камайтириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар иш билан бандликнинг янги шакллари бўйича яратилувчи эҳтимолий ва нобарқарор даромад  омилларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
Тошкент вилояти иқтисодиётида бандлар сони ва ишсизлик даражаси ўзгаришининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари кўп омилли регрессия тенгламаси асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақа меҳнат бозорининг статистик тадқиқотини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
қўшимча бандлик бўйича ишлаш имкони мавжуд бўлган аёлларни ахборот технологияларидан фойдаланишга ўргатиш (биринчи босқич) орқали  масофадан бажариладиган иш турларини аниқлаш (иккинчи босқич) ҳамда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан тегишли билим ва кўникмаларга ўқитиш ва касбга тайёрлаш ҳисобига бандлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси томонидан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 апрелдаги 01/100-04/12-2127-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Тошкент вилоятидаги уй шароитида бола парвариши билан узивий боғланган ҳолда ахборот технологияларидан фойдалана оладиган аёлларга масофавий иш жараёнларини ташкил этиш, бўш турган бино-иншоотларни нол баланс билан ахборот технологиялари марказларига ижарага бериш ва туман марказларидан узоқда жойлашган қишлоқларда хам марказ филиалларни очиш орқали қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини кўтаришга имкон яратган;
“яшил” иқтисодиётга ўтиш даврида минтақа меҳнат бозорига кириб келиши кутилаётган янги касбларнинг “яшил” иқтисодиётга мослиги даражасини аниқлаш ҳамда мослашувчанлигини статистик баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси томонидан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 апрелдаги 01/100-04/12-2127-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши табиий ресурслардан самарали фойдаланиши бўйича ҳар бир маҳалла кесимида семинар-тренинглар ўтказиш орқали экотехнологиялар соҳасидаги билимларини ошириш, аҳолига қуёш панеллари ва шамол вентеляторлари ўрнатиш учун имтиёзли кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда уларнинг бу жараёндан фойдаланишни қонунийлаштириш имконини берган;
минтақа меҳнат бозорида ишсизликни камайтириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар иш билан бандликнинг янги шакллари бўйича яратилувчи эҳтимолий ва нобарқарор даромад  омилларини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси   томонидан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 апрелдаги 01/100-04/12-2127-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Тошкент вилояти янгидан ташкил этилган корхоналар сони ва ҳодимларга ҳисобланган номинал даромадларнинг оширилиши иқтисодиётда бандлар сонининг ортишига ва ишсизликнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатган;
 Тошкент вилояти иқтисодиётида бандлар сони ва ишсизлик даражаси ўзгаришининг 2027 йилга қадар кўп омилли регрессия тенгламаси асосида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси   томонидан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 апрелдаги 01/100-04/12-2127-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Тошкент вилояти меҳнат бозорини ривожлантириш ва бозор мувозанатини сақлашда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режаларининг сифат кўрсаткичлари яхшиланишига хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish