Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Улуғбек Сативолдиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): «Лизинг операцияларининг бухгалтерия ҳисоби, таҳлили ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Iqt278.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Авлакулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Аликулов Абдумумин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади лизинг операцияларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, таҳлили ва аудитини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лизинг компаниялари молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (ИФРС) трансформация қилишда счётлар режаси ва улар бўйича бериладиган проводкалар кетма кетлиги ишлаб чиқилган;
счётлар режасида 0191–“Лизингга берилган асосий воситалар” ва 0292-“Лизингга берилган асосий воситаларнинг эскириши” номли янги ишчи счётларини қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклиф қилинган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ҳаққоний ҳисоб сиёсатини шакллантиришда лизинг объектларини баҳолаш, счётларда юритиш жараёнида ёзма қайдномалардан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
молиявий ҳисоботлар ташқи аудитини ўтказиш босқичларига ички назорат тизимига баҳо бериш ва таҳлилий процедураларни қўллаш тартибини киритиш асосланган;
лизинг компанияларида ликвидлик ва тўлов қобилиятининг истиқболли таҳлили асосида келгусида лизинг компаниялари ривожланишининг 2028 йилгача прогнози таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лизинг компаниялари фаолиятининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, таҳлили ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лизинг компаниялари молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (ИФРС) трансформация қилишда счётлар режаси ва улар бўйича бериладиган проводкалар кетма кетлиги таклиф қилинган ва уни “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириш трансформация вақтини тежаш имкониятини яратган (“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 3-мартдаги 17-03-04/44-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорийқилиниши акциядорлик жамияти бухгалтерлари томонидан лизинг фаолиятини ҳисобга олиш, счётлар режаси ва улар бўйича бериладиган проводкалар кетма кетлиги қўлланиши натижасида молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга трансформация қилиш вақти ва унга сарфланадиган иш вақтини 30 фоизга тежаш имконини берган;
счётлар режасида 0191-“Лизингга берилган асосий воситалар” ва 0292-“Лизингга берилган асосий воситаларнинг эскириши” номли янги ишчи счётларини қўллаш юзасидан бухгалтерия ўтказмалари тизими бўйича таклифи Ўзбекистон бухгалтер-аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномаларни такомиллаштиришда фойдаланиш учун амалиётга жорийқилинган (Ўзбекистон бухгалтер-аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022-йил 15-июндаги 24-сон маълумотномаси). Таклифни жорий қилиниши натижасида халқаро амалиётга мос келадиган қўлланилиши лизингга берилган асосий воситаларни ҳар йили ҳисобга олиш жараёнига ортиқча вақт сарфланишининг олдини олади ва бухгалтерларнинг иш вақтидан унумли фойдаланиш ва халқаро амалиётга мос келадиган янги ишчи счётларини шакллантириш имконияти яратилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаростандартлари талаблари асосида ҳаққоний ҳисоб сиёсатини шакллантиришда лизинг объектларини баҳолаш, счётларда юритиш жараёнида ёзма қайдномалардан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон бухгалтер-аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан ҳисоб сиёсатининг “Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти”ни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон бухгалтер-аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022-йил 15-июндаги 24-сон маълумотномаси). Таклифни жорий қилиниши натижасида лизинг компаниялари учун уларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда халқаро амалиётга мос келадиган ҳисоб сиёсатининг намунавий шакли 2023-йил 1-январдан айрим лизинг компаниялари фаолиятида қўлланила бошлаган;
молиявий ҳисоботлар ташқи аудитини ўтказиш босқичларига ички назорат тизимига баҳо бериш ва таҳлилий процедураларни қўллаш тартибини киритишга асосланган таклифлари Ўзбекистон бухгалтер-аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан ташқи аудит текширувидан ўтказишда ички назорат тизимига баҳо бериш, таҳлилиямалларни ўтказиш кетма-кетлиги ва молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш базаси бўйича аудит дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш босқичларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон бухгалтер-аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022-йил 15-июндаги 24-сон маълумотномаси). Натижада, ташқи аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текшируви харажатларини оптималлаштириш имконияти яратилган;
лизинг компанияларида ликвидлик ва тўлов қобилиятининг истиқболли таҳлили асосида келгусида лизинг компаниялари ривожланишининг 2028 йилгача прогнози бўйича таклифлари «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти фаолиятини баҳолашда қўлланилган. (“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 3-мартдаги 17-03-04/44-сон маълумотномаси). Натижада лизинг операциялари бўйича самарали бошқарувни таъминлаш, ликвидлик ва тўлов қобилиятининг истиқболли таҳлили асосида ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, соҳага қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, инновацион маҳсулотлар хажмини ошириш ҳамда молиявий ҳолат кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish