Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасонбоев Бекзоджон Валижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтиришнинг назарий-педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped3108.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бурханов Тоҳир Махамматжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мудофаа Вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак олий ҳарбий мутахассиларда ахлоқий ҳамда руҳий сифатларни қарор топтиришнинг назарий-педагогик асослари, технологик ва услубий имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари ҳарбий олий таълимнинг педагогик имкониятларини касбий ва шахсий сифатларни ривожлантиришнинг одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятлари билан ассосацив уйғунлаштириш асосида очиб берилган;
бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтиришнинг амалий-технологик тизими шахсий рефлекция ва фикрлашдаги мослашувчанлик, эмоционал ва ақлий ёндашувларни шахсга йўналтирилган таълим технологиясига нисбатан инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган;
рефлексив ёндашув асосида бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтириш ва ривожлантириш модели моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини алгоритмик жараён усули орқали таъминлаш асосида такомилаштирилган;  
бўлажак олий маълумотли ҳарбий кадрларнинг ахлоқий-руҳий сифатларини ривожлантиришнинг амалий механизмлари эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив ва когнитив касбий ҳамда шахсий фазилатларни шахсга йўналтирилган технологиянинг реал таълим шароитида қарор топтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
олий ҳарбий таълимнинг педагогик имкониятларини касбий ва шахсий сифатларни ривожлантиришнинг одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятлари билан ассосацив уйғунлаштириш асосида очиб берилган бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни ахлоқий-руҳий жиҳатдан касбий тарбиялашнинг дидактик воситалари, бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий фазилатларни ривожлантиришда замонавий педагогик ёндашувларнинг аҳамияти борасидаги таклиф ва тавсиялар Мудофаа вазирлиги тизмидаги ҳарбий олий таълим муассасалари таълим амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 ил 3 майдаги 14/1188-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак офицерларнинг ахлоқий-руҳий сифатларини қарор топтиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахсий рефлекция ва фикрлашдаги мослашувчанлик, эмоционал ва ақлий ёндашувларни шахсга йўналтирилган таълим технологиясига нисбатан инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтиришнинг амалий-технологик тизими, моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини алгоритмик жараён усули орқали таъминлаш асосида такомилаштирилган рефлексив ёндашув асосида бўлажак офицерларда ахлоқий-руҳий сифатларни қарор топтириш ва ривожлантириш моделига оид таклифлар Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий олий таълим муассасалари учун тайёрланган “Қўшинларда ахлоқий-руҳий тайёргарликни шакиллантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 ил 3 майдаги 14/1188-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий фаолиятда ҳарбий хизматчиларлар билан ахлоқий-руҳий тайёргарликни ташкиллаштириш ва олиб бориш ҳамда ташқи таъсирларни бартараф этиш усул ва йўллари такомиллаштиришга эришилган;
эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив ва когнитив касбий ҳамда шахсий фазилатларни шахсга йўналтирилган технологиянинг реал таълим шароитида қарор топтириш асосида такомиллаштирилган бўлажак олий маълумотли ҳарбий кадрларнинг ахлоқий-руҳий сифатларини ривожлантиришнинг амалий механизмлари, ахлоқий-руҳий фазилатларнинг курсантлар касбий компетенсияларини шакллантиришдаги роли, таълимий ва тарбиявий машғулотларни шахсга йўналтирилган таълим асосида ташкил қилишнинг педагогик омиллари борасидаги хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасалари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг 2023 йил 1 майдаги 3739/В-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий олий таълим муассасалари ўқув фанларининг дидактик таъминоти ва методикасини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish