Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Фарид Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соя изоляти билан бойитилган янги озиқ-овқат маҳсулотларининг замонавий муаммолари», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3147.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Искандаров Тулкин Искандарович, академик, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: соя изоляти ва соя изоляти билан бойитилган янги озиқ-овқат маҳсулотлардан фойдаланишни гигиеник асослаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг озуқавий ва биологик қиймати исботланган;
илк бор ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг биотиббий хавфсизлиги исботланган;
илк бор ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган янги макарон маҳсулотининг озуқавий ва биологик қиймати аниқланган;
ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти ва ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган макарон учун техник шартлар ва технологик йўриқнома ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 4 майдаги 04-23/11-х-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 5 майдаги 01-4/255-А-сонли хати тақдим этилган):
илк бор ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг озуқавий ва биологик қиймати исботлангани Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича (27.04.2023 й.; № 127-И) ҳамда Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича (03.04.2023 й.; № 139-у) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соя оқсили изоляти экспериментал шароитда оқсил танқислик ҳолатларини олдини олиш, кунлик рационни оқсил билан бойитиш орқали овқатланиш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: «ALFA SOY 001» соя оқсили изоляти турли тоифадаги балиқ, гўшт, сут, нон ва унли қандолат маҳсулотлари, шўрвалар, соуслар, йогуртларни ишлаб чиқаришда ишлатилиши натижасида ушбу маҳсулотларнинг биологик ва озуқавий қийматини ошириш, уларни оқсил, А, В1, В2, РР витаминлари ҳамда лецитин билан бойитиш орқали оқсил етишмовчилигини бартараф қилишга кўра инсон иммунитетини ошириш ва оқибатида меҳнат қобилиятига ижобий таъсир кўрсатиши билан изоҳланади. Хулоса: ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг озуқавий ва биологик қиймати кўрсаткичларини яхшилаш орқали экспериментал шароитда оқсил танқислик ҳолатини олдини олиш натижасида инсон саломатлиги ҳолатини яхшилаш ва хаёт сифатини ошириш имконини беради;
илк бор экспериментал шароитда ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг биотиббий хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичлари исботлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича (27.04.2023 й.; № 127-И) ҳамда Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича (03.04.2023 й.; № 139-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг биотиббий хавфсизлиги, кумулятив ва токсикологик кўрсаткичларини баҳолаш орқали озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг экспериментал шароитда самарадорлигини баҳолашга кўра инсон организмига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва оқибатида ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши билан изоҳланади. Хулоса: экспериментал шароитда ALFA SOY 001 соя оқсили изолятининг хавфсизлиги, кумулятив ва токсикологик кўрсаткичлари баҳолаш натижасида инсон саломатлиги ҳолатини яхшилаш ва хаёт сифатини ошириш имконини беради;
ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган янги макарон маҳсулотининг озуқавий ва биологик қиймати исботлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича (27.04.2023 й.; № 127-И) ҳамда Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича (03.04.2023 й.; № 139-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган янги макарон маҳсулотининг озуқавий ва биологик қийматини ошириш орқали хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар таркиби бойитилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти қўшилган озуқавий ва биологик қиймати ошган янги ишлаб чиқилган макарон маҳсулотлари умумий овқатланиш тармоғига фойдаланиш учун тавсия этиш натижада ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган янги макарон маҳсулотининг озуқавий ва биологик қиймати аҳолида алиментар касалликларни олдини олиш ва оқсил танқислиги оқибатида юзага келадиган хасталикларни даволашга сарфланадиган харажатларни тежаш имконини бериши билан изоҳланади. Хулоса: ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган янги макарон маҳсулотининг озуқавий ва биологик қийматини баҳолаш натижасида инсон саломатлиги ҳолатини яхшилаш ва хаёт сифатини ошириш имконини беради;
ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти ва ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган макарон учун илк бор техник шартлар ва технологик йўриқнома ишлаб чиқилгани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича (27.04.2023 й.; № 127-И) ҳамда Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича (03.04.2023 й.; № 139-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соя оқсили изолятидан фойдаланган ҳолда янги озиқ - овқат маҳсулотлари – макароннинг сифат кўрсаткичлари тўғрисида илмий маълумотлар олинган, шунингдек юқоридаги маҳсулотларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги ишлаб чиқилган ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти ва ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти билан бойитилган макарон маҳслотлари аҳолида оқсил танқислиги юзага келишини олидини олади ва аминокислоталар комплекси каби дори воситалари қўлланилишини камайтириши билан изоҳланади. Хулоса: ALFA SOY 001 соя оқсили изоляти ва соя оқсили изоляти билан бойитилган макаронни ишаб чиқариш натижасида аҳолида оқсил танқислигини олдини олиш ва оқсил танқислиги билан боғлиқ касалликларни камайтириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish