Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Домир Азимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноаниқлик шароитида ночизиқли динамик обектларни адаптив баҳолаш ва бошқариш алгоритмлари», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T455.
Илмий раҳбар: Зарипов Орипжон Олимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноаниқлик шароитларида ночизиқли динамик обектларни адаптив баҳолаш ва бошқариш алгоритмлари ва уларни амалга оширишнинг ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Калман туридаги кенгайтирилган динамик филтр асосида ночизиқли динамик бошқариш обектларининг ҳолатларини тургун адаптив баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
итератив мунтазамлаштириш тамойили доирасидаги вариатсион тенгсизликлар асосида бошқариш обектининг ўтишлар матрисаларини турғун адаптив баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тенгламаларини квазичизиқли акс эттириш асосида ночизиқли бошқариш системаларини турғун кўп ҳадли синтезлаш алгоритмлари таклиф этилган;
локал оптималлаштириш асосида ночизиқли динамик обектларни асимптотик бошқаришнинг турғун алгоритмлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ноаниқлик шароитида ночизиқли динамик обектларни адаптив баҳолаш ва бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Калман туридаги кенгайтирилган динамик филтр асосида ночизиқли динамик бошқариш обектлари ҳолатларини турғун адаптив баҳолашнинг ишлаб чиқилган алгоритмлари «Тошкентдонмаҳсулот» АЖда жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2023 йил 3 майдаги №4/200-сон маълумотномаси). Натижада, ростлагич параметрларини ҳисоблаш аниқлиги ортган;
тенгламаларини квазичизиқли акс эттириш асосида ночизиқли бошқариш системаларини турғун кўп ҳадли синтезлашнинг таклиф этилган алгоритмлари «Тошкентдонмаҳсулот» АЖда жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2023 йил 3 майдаги №4/200-сон маълумотномаси). Алгоритмлар унни сақлаш жараёни боришининг технологик режимларини барқарорлаш имконини берган;
локал оптималлаштириш асосида ночизиқли динамик обектларни асимптотик бошқаришнинг таклиф этилган турғун алгоритмлари «Тошкентдонмаҳсулот» АЖда жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2023 йил 3 майдаги №4/200-сон маълумотномаси). Натижада, обект ва ғалаён параметрларини аниқлаш аниқлиги ортган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish