Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекқулов Жаҳонгир Шербоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минерал(калийли) ўғитлар ишлаб чиқаришда технологик параметрлар ва маҳсулот сифатини назорат қилиш», 05.03.01 – “Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2874.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Сагатов Миразиз Ворисович, техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Одил Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: МЧЖ ҚК “ХИМАВТОМАТИКА”.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноатда олинадиган минерал ўғитларнинг сифатини аниқловчи виртуал анализаторларни қуриш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КCл ни қуритиш бўйича ўрганилаётган технологик жараён тўғрисидаги индуктив билимлардан фойдаланадиган идентификасиялаш моделини шакллантиришга асосланган калий хлорид сифатини аниқлайдиган виртуал анализатор ишлаб чиқилган;
ассосиатив қидириш алгоритмлари асосида юқори аниқлик ва башоратлаш қувватига эга бўлган виртуал анализатор ишлаб чиқилган;
калий хлориднинг сифат кўрсаткичларини тадқиқ этилаётган жараённинг технологик параметрларини жорий қийматлари билан боғловчи математик моделни амалга оширувчи дастурий-аналитик мажмуа ишига асосланиб, калийли ўғитларнинг сифатини назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган;
калий хлоридни қуритиш жараёнининг такомиллаштирилган бошқариш тизими таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минерал ўғитларнинг сифат кўрсатгичларини назорат қилиш воситалари ва тизимларини ишлаб чиқишни тадқиқ этиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
калий хлоридни қуритиш жараёнида тайёр маҳсулот сифатининг виртуал анализатори «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖда жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖ нинг 2023 йил 12 майдаги №14-1325-сон маълумотномаси). Натижада, тайёр маҳсулот сифатини тезкор-башоратловчи назорат қилиш имкони яратилган;
барабанли қуритиш қурилмаларида калий хлоридни қуритиш жараёнини такомиллаштирилган бошқариш тизими ва ассосиатив қидириш алгоритмли виртуал анализатор «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖда жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖ нинг 2023 йил 12 майдаги №14-1325-сон маълумотномаси). Натижада, калийли ўғитларни қуритиш жараёнининг технологик режимларини барқарорлаштириш имконини берган;
калийли ўғитлар сифатини таҳлил қилувчи дастурий-аналитик мажмуа «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖда жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖ нинг 2023 йил 12 майдаги №14-1325-сон маълумотномаси). Натижада, қуритиш барабанининг ишлаш самарадорлиги 0,8 % га ошишига ҳамда газ сарфини тежашга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish