Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаназаров Улуғбек Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтага дастлабки ишлов бериш жараёнини норавшан бошқариш тизимини синтезлашнинг моделлари ва алгоритмлари», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2485.
Илмий раҳбар: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Азизбек Нодирбекович, техника фанлари доктори, профессор; Сапаев Маматкарим, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтага ишлов бериш технологик жараёнларини  норавшан бошқариш тизимини синтезлашнинг моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хом ашёси таркибий қисмларида қуритиш жараёнида содир бўладиган конвектив иссиқлик алмашинувининг динамик хусусияти асосида қуритишнинг фазовий ва сорбсиялаш тавсифини берувчи жараённинг аналитик динамик модели ишлаб чиқилган; 
ички ва ташқи омилларнинг тасодифий ўзгарувчанлиги, иссиқлик агентининг ҳарорати, намлиги ҳамда нам ҳавонинг парсиал босими ноаниқлиги муҳитида қуритиш жараёни интенсивлигини ошириш имконини берувчи бошқариш тизимининг нейрон тармоқли модели ишлаб чиқилган;
технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёсига ишлов бериш жараёнининг технологик параметрларини норавшан бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
обектнинг динамик хусусиятларини ўзгарувчанлиги ва тасодифий ташқи таъсирлар шароитида пахтага ишлов бериш жараёнининг норавшан бошқариш тизимини синтезлашнинг алгоритмлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтага ишлов бериш жараёнининг норавшан бошқариш тизимини синтезлашнинг ишлаб чиқилган моделлари ва алгоритмлари асосида:
пахта тозалаш корхоналарида ички ва ташқи омилларнинг тасодифий ўзгарувчанлиги, иссиқлик агентининг ҳарорати намлиги, ҳамда нам ҳавонинг парсиал босимини ноаниқлиги муҳитида қуритиш жараёни интенсивлигини ошириш имконини берувчи бошқариш алгоритмлари “Мустақиллик пахта тозалаш” корхонасида жорий қилинган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 29 апрелдаги №02/22-285-сон маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш технологик агрегатларини самарадорлигини ошириш, пахта толасининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш имкониятига эришилган. 
пахтани қуритиш обектининг динамик хусусиятларини ўзгарувчанлиги ва ташқи таъсирларнинг тасодифийлиги шароитида пахтага ишлов бериш жараёнининг норавшан бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “Мустақиллик пахта тозалаш” корхонасида жорий қилинган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 29 апрелдаги №02/22-285 - сон маълумотномаси). Натижада, агрегатларнинг салт ишлашини олдини олиш, ўта юкланиши ва авария ҳолатларини бартараф этиш ва технологик агрегатларнинг бир маромда мунтазам ишлашини таъминлаш ҳисобига технологик жараённинг умумий унумдорлигини 8% га ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish