Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаюмов Абдурауф Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилиги бирлиги ўлчами узатилишининг методологияси ва ноаниқлиги», 05.03.02 – «Метрология ва метрологик таъминот».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1821.
Илмий раҳбар: Хакимов Ортаголи Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Барот Махмудович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Шавкат Абдикаюмович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашда метрологик таъминотнинг ташкилий ва назарий асосларини такомиллаштириш, шунингдек тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашларни бажариш методологиясини ва унинг ноаниқлик манбаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситалари учун давлат қиёслаш схемаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти ишлаб чиқилган;
тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш ноаниқлигининг манбаларини ўрганиш асосида, йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашда асосий параметрларнинг дисперсиясини баҳолашни ҳисоблаш учун формулалар келтириб чиқарилган;
тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш ҳамда улар ёрдамида амалга оширилган ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш натижалари асосида тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш учун янги ўлчашларни бажариш услубияти ишлаб чиқилган;
ўлчаш ноаниқлиги манбаларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашларни бажариш услубиятининг ноаниқлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилиги бирлиги ўлчами узатилишининг методологиясини яратиш ва ноаниқлигини баҳолаш илмий тадқиқоти натижалари асосида:
тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашларни бажариш услубиёти “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ томонидан аттестацияланган (Ўз ЎУ 07.0881:2022-сонли сертификат) ҳамда тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситалари учун давлат қиёслаш схемаси ЎзДСт 3628:2023 Ўзбекистон давлат стандарти билан тасдиқланган (Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 01/4414-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситаларини метрологик назорати жараёнининг ташкилий, назарий ва хуқуқий асосларини яратиш имконини берган;
тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашларни бажариш услубиёти ва тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситалари учун давлат қиёслаш схемаси “ЎзММИ” ДМ ва унинг ташкилий тузилмасидаги ҳудудий филиалларида жорий қилинган (Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 01/4414-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситалари устидан метрологик назоратни республика бўйича ягона тартибда амалга ошириш ва бу орқали метрологик назорат натижаларининг ишончлилиги ва хаққонийлигини таъминлаш имконини берган;
тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчашларни бажариш услубиёти, тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш учун келтириб чиқарилган математик формулалар “Ўзбек-Турк Тест Маркази” ҚК да сертификатлаштириш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 01/4414-сон маълумотномаси). Натижада, синов лабораториясида кўлланиладиган тўқимачилик материалларининг йиғинди иссиқлик қаршилигини ўлчаш воситалари кузатилувчанлиги таъминланаётганлигини назарий жиҳатдан асослаш имконини берган
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish