Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Дилора Каримовнанинг
 иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда инновацион банк маҳсулотларини жорий этиш орқали банк хизматлари бозорини ривожлантириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt378. 
Илмий маслаҳатчи: Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобоқулов Тўлқин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда инновацион банк маҳсулотларини жорий этиш орқали банк хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари ва банк хизматлари истеъмолчилари манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун молиявий технологиялар воситасидаги молиявий фирибгарлик лойиҳалари ва ҳолатларини 5-10 сонияда огоҳлантирувчи банк рақамли маҳсулоти таклиф этилган;
даромад олиш имкониятлари, бизнеслар каталоги, шахсий пенсия ҳисобрақами ва унинг келажакдаги ўсиш прогнозларини қамраб олган шахсий молия хизматлар пакети таклиф этилган;
тўлов ҳолати бўйича оверлай тизимини қўллаш орқали банк хизматлари истеъмолчиларини кредит ва унинг фоиз тўловлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини амалга ошириш зарурлиги асосланган;
масофадан хизмат кўрсатувчи платформаларда 40 ёшгача мижозлар (миллениаллар)га мўлжалланган намунавий лойиҳаларни жойлаштириш орқали банк хизматларидан фойдаланувчилар кўламини ошириш ва тижорат банкларига молиявий ресурслар жалб қилиш  асосланган;
банклараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва унда мобил иловалар воситасида ўзаро мавжуд бўлмаган хизматларни кўрсатиш юзасидан банк хизматлари харитаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион банк маҳсулотлари, уларнинг таҳлили, ва таснифини услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари ва банк хизматлари истеъмолчилари манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун молиявий технологиялар воситасидаги молиявий фирибгарлик лойиҳалари ва ҳолатларини 5-10 сонияда огоҳлантирувчи банк рақамли махсулоти жорий этишга оид таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ  ва «Асакабанк» АТБ фаолиятида қўлланилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 2023 йил 13 июндаги 37-48/4258-сон, «Асакабанк» АТБ 2023 йил 19 июндаги 19-01/3143-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш орқали “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ масофадан фойдаланувчилар томонидан билдирилган ижобий фикрлар кўпайди ва ушбу фойдаланувчиларнинг сони 12 фоиз оширишга эришилган. Шу билан бирга, ушбу таклифни «Асакабанк» АТБ  томонидан қўлланилганда масофадан хизматларидан фойдаланувчилар сони 15 фоиз оширишга эришилган;
даромад олиш имкониятлари, бизнеслар каталоги, шахсий пенсия ҳисобрақами ва унинг келажакдаги ўсиш прогнозларини қамраб олган шахсий молия хизматлар пакети жорий этишга оид таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБ 2022 ва 2023 йилларга мўлжалланган банк бизнес режасини ишлаб чиқишда қўлланилди («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 2023 йил 13 июндаги 37-48/4258-сон, «Асакабанк» АТБ 2023 йил 19 июндаги 19-01/3143-сон маълумотномалари). Натижада, «Ўзсаноатқурилишбанк» мобил илова орқали банк депозитларига маблағлар киритиш 23 фоиздан юқори даражага ошди. Шу билан бирга, ушбу таклифни «Асакабанк» АТБ томонидан қўлланилганда жисмоний шахслар индивидуал ва хорижий валютадаги карталарига талаб 14 фоизга, мобил илова орқали банк депозитларига маблағлар киритиш эса 25 фоизга ошишига эришилди; 
тўлов ҳолати бўйича оверлай тизимини қўллаш орқали банк хизматлари истеъмолчиларини кредит ва унинг фоиз тўловлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини амалга ошириш зарурлигига оид таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБ Банк активлари ва пассивларини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилди («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 2023 йил 13 июндаги 37-48/4258-сон, «Асакабанк» АТБ 2023 йил 19 июндаги 19-01/3143-сон маълумотномалари). Натижада, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мижозлари молиявий масъулиятини оширишга эришилди ва банк кредитлари бўйича жисмоний шахс қарздорликларини ўз вақтида тўламаслик ҳолати 21 фоизга камайди. Шу билан бирга, ушбу таклифни «Асакабанк» АТБ томонидан қўлланилганда мижозларнинг ўз вақтида кредит тўловлари тўлаш 27 фоизга, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни мобил илова орқали амалга ошириш 19 фоизга оширишга эришилди;
масофадан хизмат кўрсатувчи платформаларда 40 ёшгача мижозлар (миллениаллар)га мўлжалланган намунавий лойиҳаларни жойлаштириш орқали банк хизматларидан фойдаланувчилар кўламини ошириш ва тижорат банкларига молиявий ресурслар жалб қилишга оид таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБ Депозит сиёсатларини ишлаб чиқишда қўлланилди («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 2023 йил 13 июндаги 37-48/4258-сон, «Асакабанк» АТБ 2023 йил 19 июндаги 19-01/3143-сон маълумотномалари). Натижада, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ умумий фойдаланувчилар орасида 35 ёшгача бўлган мижозларининг банк хизматларидан фаол фойдаланиш даражасини ошди. Шу билан бирга, ушбу таклифни «Асакабанк» АТБ томонидан қўлланилганда 30-39 ёш оралиғидаги мижозларининг банк мобил иловасидан қониқиш даражаси 15 фоизга оширишга эришилди;
банклараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва унда мобил иловалар воситасида ўзаро мавжуд бўлмаган хизматларни кўрсатиш юзасидан банк хизматлари харитасига оид таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБ ўрта муддатли Ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда қўлланилди («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 2023 йил 13 июндаги 37-48/4258-сон, «Асакабанк» АТБ 2023 йил 19 июндаги 19-01/3143-сон маълумотномалари). Натижада, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ  бир мобил илова доирасида барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш орқали мижозларнинг хизматлардан қониқиш даражасини ошди. Шу билан бирга, ушбу таклифни «Асакабанк» АТБ томонидан қўлланилганда банк мижозларининг умумий сони 11 фоизга оширишга эришилди.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish