Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетов Исламбек Халиковичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жойлар лойиҳа ечимларини комплекс баҳолашнинг илмий-услубий асослари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” 
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc./Iqt.289
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий маслаҳатчи: Зияев Музафар Кутлукович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар:
Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Алиева Махбуба Туйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Қаҳҳаров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Диссертатсия йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жойлар лойиҳа ечимларини комплекс баҳолашни такомиллаштириш ва уй-жой хизматлари сифатини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
республикада уй-жой қурилиши ва инвестиция дастурлари асосида ижтимоий ва тижорат(юқори комфорт) уй-жойлар ривожланишини инобатга олган ҳолда максимал, ўртача, вақтинчалик ва ижтимоий даража(категория) кўрсаткичлари тизими асосида аҳолининг уй-жой сотиб олиш имкониятини самарали баҳолаш услуби таклиф этилган; 
турар жой бинолари лойиҳа ечимларини таққослаш ва уларнинг эксплуататсияси даврида харажатлар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубини уй-жойларнинг бир йиллик хизмат кўрсатиш даврига бўлган ҳисобда қурилиш, реконструксия, капитал ва жорий таъмирлашларга кетадиган харажатларни мақбуллаштириш асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
турар жойларнинг мақбул лойиҳа ечимларини танлаш ва уларнинг ҳаётий даври самарадорлигини ошириш мақсадида уй-жойларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги ва истеʼмол сифатини мажмуавий баҳолаш бўйича назарий-услубий тавсиялар асосланган;
турар жой биноларининг маънавий эскиришини камайтириш мақсадида лойиҳа ечимларининг бошланғич сифат кўрсаткичи ва уларнинг хизмат кўрсатиш муддатларини ўзгартирган ҳолда харажатларнинг мақбул нисбатлари (30%-30%; 30%-35%; 45%-55%; 25%-50%) асосида уй-жойлар эксплуататсияси давридаги таъмирлаш ва реконструксия харажатларининг камайиши асосланган;
доимий аҳолининг кўпайиши ва уй-жой билан таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда уй-жой фонди ўсишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жойлар лойиҳа ечимларини комплекс баҳолаш ва уй-жой хизматлари сифатини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республикада уй-жой қурилиши ва инвестиция дастурлари асосида ижтимоий ва тижорат(юқори комфорт) уй-жойлар ривожланишини инобатга олган ҳолда максимал, ўртача, вақтинчалик ва ижтимоий даража(категория) кўрсаткичлари тизими асосида аҳолининг уй-жой сотиб олиш имкониятини самарали баҳолаш услуби таклифи Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан уй-жойларни лойиҳалаштириш жараёнида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 14-январдаги 08-06/324-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг уй-жой сотиб олиш имконияти кенгаяди; 
турар жой бинолари лойиҳа ечимларини таққослаш ва уларнинг эксплуататсияси даврида харажатлар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубини уй-жойларнинг бир йиллик хизмат кўрсатиш даврига бўлган ҳисобда қурилиш, реконструксия, капитал ва жорий таъмирлашларга кетадиган харажатларни мақбуллаштириш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклиф “Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой қурилиши ҳудудий Дастури” ни амалга оширишда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020-йил 30-декабрдаги 01-07/01-2254-сон маълумотномаси). Натижада уй-жой қурилиши бўйича жамланма (кумулятив) харажатларни ўртача 4 % га камайтиришга эришилган;
турар жойларнинг мақбул лойиҳа ечимларини танлаш ва уларнинг ҳаётий даври самарадорлигини ошириш мақсадида уй-жойларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги ва истеʼмол сифатини мажмуавий баҳолаш бўйича назарий-услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан турар жой қурилиши жараёнини такомиллаштиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 14-январдаги 08-06/324-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда уй-жойлар ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги ва истеʼмол сифатини комплекс баҳолаш натижаларининг аниқлик даражасини ифодалаш имконияти яратилган;
турар жой биноларининг маънавий эскиришини камайтириш мақсадида лойиҳа ечимларининг бошланғич сифат кўрсаткичи ва уларнинг хизмат кўрсатиш муддатларини ўзгартирган ҳолда харажатларнинг мақбул нисбатлари (30%-30%; 30%-35%; 45%-55%; 25%-50%) асосида уй-жойлар эксплуататсияси давридаги таъмирлаш ва реконструксия харажатларини камайиши юзасидан берилган таклифлар “ТошуйжоуЛИТИ” АЖнинг кўп квартирали уйларни лойиҳалаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 14-январдаги 08-06/324-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, қурилиш харажатлари смета қийматининг 3-3,5% миқдорида камайтириш имкониятига эришилган;
доимий аҳолининг кўпайиши ва уй-жой билан таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда уй-жой фонди ўсишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” МЧЖнинг истиқболдаги “2023-2025-йилларда шаҳар ва қишлоқларда турар жой биноларини лойиҳалаштириш режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 14-январдаги 08-06/324-сон маълумотномаси). 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish