Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Назира Умурқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зарафшон воҳасида қорамоллар қон-паразитар касалликларини тарқалиши, замонавий даволаш ва профилактика усуллари”, 03.00.06-Зоология (Ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/V58.
Илмий раҳбар: Гафуров Актам Гафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD. 06/29.10.2021.V.139.01.
Расмий оппонентлар: Даминов Асатуло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Пулотов Фахридин Сайфидинович, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳаси ҳудудларида қорамолларнинг пироплазмоз, бабезиоз ва тейлериоз касалликларининг тарқалишини ўрганиш, улардан касаллик қўзғатувчи штаммларини ажратиш, турли ҳудудлардан ажратилган касаллик қўзғатувчиларининг биологик ва морфологик хусусиятларини таққослаб ўрганиш, қон-паразитар касалликларини тарқатувчи каналар фаунасини ва тарқалиш даражасини аниқлаш, пироплазмидозларни даволаш ва профилактика қилишнинг янги замонавий усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Зарафшон воҳасининг юқори ҳудудларида 8 % тейлериоз, 6 % пироплазмоз, 2 % бабезиоз ва қуйи ҳудудларда тейлериоз 15 %, пироплазмоз 8 % ва бабезиоз 2 % қорамолларда қон-паразитар касалликларнинг тарқалиш даражаси аниқланган;
Зарафшон воҳасининг юқори ҳудудларида 60 % H.anatolicum, 40 % B.сalcaratus ва қуйи худудларида 70 % H.anatolicum, 30 % H.detritum, 32 % B.сalcaratus каналари тарқалиши аниқланган;
Зарафшон воҳасининг юқори ва қуйи ҳудудларида тейлериоз                 ва пироплазмоз билан касалланган қорамоллардан олинган қон намуналари тахлил қилиш натижасида, касалликнинг 11 кунига келиб қон кўрсаткичлари 2 баробарга пасайиб кетиши аниқланди;
babesia colchica штаммининг махаллий воситалар асосида криокансервация услуби яратилган (Интеллектуал мулк агентлигидан  фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги FAP2022035/1-сонили ижобий қарор олинган);
қон-паразитар касалликларга қарши «Тейласиде», «Бупачек», «Имкар-120» препаратларининг даволаш ва профилактик самарадорлиги юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорамолларнинг қон-паразитар касалликларига қарши курашишнинг замонавий услуб воситалари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
Зарафшон воҳасининг юқори ва қуйи ҳудудларида қорамолларнинг қон-паразитар касалликларини тарқалиши ва уларни тарқатувчи каналарни тарқалиш даражасини ўрганиш натижасида ҳудудларга мос чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий қилиш натижасида қорамолларда қон-паразитар касалликларини тарқалиш даражасини камайтиришга эришилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 24 мартдаги 02/23-119-сон маълумотномаси). Натижада қорамолларни ушбу касалликлардан 80-90 фоизгача олдини олишга эришилган.
«Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг протозоозлари» номли Ўқув қўлланма ишлаб чиқилиб, (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 24 мартдаги 02/23-119-сон маълумотномаси). амалиётга жорий қилиш натижасида хўжаликларни ушбу касалликлардан соғломлаштириш имконини яратилган.
«Қорамоллар тейлериозини диагностикаси» бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилган, (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 24 мартдаги 02/23-119-сон маълумотномаси) ва у чоп этилиб қорамолчилик фермер хўжаликларида қон-паразитар касалликларини даволашда ва профилактика қилиш чора-тадбирларини амалиётда илмий асос сифатида  фойдаланиш учун тарқатилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish