Sayt test rejimida ishlamoqda

Саримсақов Мақсудхон Мўсиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг суғориладиган минтақасида интенсив олма боғларни суғоришнинг сув тежамкор технологияларини илмий-амалий асослари (суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида)”, 06.01.02-Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.4.DSc/Qx227.
Илмий маслаҳатчи: Исаев Сабиржан Хусанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ТИҚХММИ Миллий тадқиқот универститети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий‒тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Нурматов Шерали Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент ва Андижон вилоятларининг ирригация эрозиясига мойил, суғориладиган типик бўз, оч тусли бўз ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида турли суғориш усулларида суғориш техникаси элементлари, суғориш меъёри ва муддатларини белгилаш, интенсив олма боғларнинг мавсумий сув истеъмолини аниқлаш ҳамда суғориш меъёрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш, турли суғориш усулларида тупроқнинг ҳисобий қатламини намланиш контури параметрларини моделлаштириш усулларини такомиллаштириш ва минимал сув сарфини таъминловчи суғориш технологиясининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент, Сирдарё ва Андижон вилоятларининг суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқлари шароитида интенсив олма боғларни суғоришда сув тежамкорлигини таъминловчи суғориш техникаси элементлари ишлаб чиқилган;
интенсив олма боғларни тупроқнинг ҳисобий 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, суғоришни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибида: суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида суғориш меъёрларини кўндаланг тўсиқчали эгатларда 400-560 м3/га, ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида томчилатиб суғориш меъёрини 60-90 м3/га, ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида эгатга плёнка тўшаб суғориш меъёрини 460-700 м3/га, оч тусли бўз тупроқлар шароитида анъанавий усулда суғориш меъёрини 360-500 м3/га қилиб белгилаш мақбул эканлиги аниқланган; 
суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида суғориш тартиби ва техникаси элементларининг интенсив олма боғларни суғориш ва мавсумий сув меъёрларига таъсири ўрганилиб, интенсив олма боғларнинг мавсумий сув истеъмоли аниқланди, ҳар қандай суғориш усулида тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда суғориш, мавсумий сув сарфини 3,7-25,4% га иқтисод қилиши аниқланган;
суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроқнинг ҳисобий 0,8 м қатламини, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан таъминланганда, интенсив олма боғларининг атмосфера ёғинларидан фойдаланиши назоратга нисбатан 4,4% га, суғориш сувидан фойдаланиши 5,8% га ортганлиги, умумий сув истеъмоли миқдорини 6,3% га камайиши, шунингдек, 1,0-9,5 т/га қўшимча олма ҳосили  етиштиришни таъминлаши асосланган; 
дала тажрибаларини тўлиқ факторли тажриба асосида амалга ошириш услуби ҳамда ушбу услубда суғориш меъёрини белгилаш учун тупроқнинг намланиш динамикасини аниқлашнинг математик модели яратилган ва Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг «Интенсив боғларда сув тежамкор технологияларни қўллашнинг афзалликлари» ҳамда тупроқнинг намланиш динамикасини «4 фактор» асосида аниқлаш модели ЭҲМ дастурлари учун DGU 14666–сонли ва DGU 15552–сонли гувоҳномалари олинган;
интенсив олма боғларини томчилатиб суғоришда суғориш меъёрларини ҳисоблашнинг В.Н.Шкура томонидан таклиф этилган ҳисоблаш усули  стохастик тизимлар усулига кўра эллиптик парабола шаклидаги ҳажмни аниқлаш ифодасига   асосланган ҳолда 
 
такомиллаштирилган;
интенсив олма боғларини сув билан таъминлашнинг тупроқнинг сўриш кучи (осмос қонунияти)га асосланган суғориш технологиясининг илмий-амалий назарияси ишлаб чиқилган;
суғориш сувини иқтисод қилишга қаратилган суғориш техника ва технологияларини интенсив олма боғларининг ўсиши, ривожланиши, мева вазни ва олма ҳосилдорлигига таъсирининг илмий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интенсив олма боғларни суғоришнинг сув тежамкор технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«Интенсив олма боғларида суғориш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар» тасдиқланган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикада интенсив боғдорчилик билан шуғулланувчи хўжаликларда сув ресурсларини иқтисод қилиш ва боғларни суғориш меъёр ва муддатларини белгилашга хизмат қилмоқда;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни суғоришда ирригация эрозияси олди олинди, таъминланган суғориш меъёри Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги интенсив боғдорчилик хўжалигида 10,3 гектар майдонга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ унумдорлигини сақлаб қолишда, кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб суғориш, мавсумий суғориш меъёрини ўртача 20,5 фоизга  иқтисод қилиши, олма ҳосилдорлигини ўртача 5,7 т/га га юқори бўлиш имконини берган; 
ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида интенсив олма боғларнинг томчилатиб суғориш меъёри ва техникаси элементлари илмий-амалий жиҳатдан асосланган, Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги интенсив боғдорчилик фермер хўжалигида 10,7 гектар майдонда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). Натижада интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб томчилатиб суғориш, масумий суғориш меъёрини 18,8 фоизга камайтириш ҳамда 4,8 т/га юқори олма ҳосили етиштириш имконини яратган; 
оч тусли бўз тупроқлар шароитида ишлаб чиқилган суғориш техникаси элементлари Андижон вилоятининг Асака туманидаги интенсив олма боғларининг 23,4 гектар майдонида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). Интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб томчилатиб суғориш, масумий суғориш меъёрини 16,6 фоизга иқтисод қилиш ҳамда олма ҳосилдорлигини 2,9 т/га юқори бўлиш имконини берган;   
ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида ишлаб чиқилган томчилатиб суғориш техникаси элементлари Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги интенсив боғдорчилик фермер хўжалигининг 3,5 гектар майдонда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). Натижада интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб томчилатиб суғориш, олма дарахтларининг ўсиб-ривожланиши учун қулай шароит яратган ҳамда мавсумий суғориш меъёрини 13,9 фоизга тежаш ва ҳосилдорликни  0,8 т/га гача ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish