Мўминов Мансурбек Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асосий ишчи органларни динамик мустахкамлаш асносида юза қатлами сифатини таъминлаб аррали жинларни ишлаш қобилиятини ошириш», 05.06.02–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т77.
Илмий раҳбар: Шин Илларион Георгиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Росулов Рўзимурод Хасанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтанинг толасини чигитидан ажратиш машинаси – жин арраси дискларини микрошарчаларда ўзгарувчан параметрли режимда динамик мустаҳкамлаш асосида аррали дискларни ишлаш қобилиятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани қайта ишлаш машиналарини аррали дисклари тишларини микрошарча билан икки томонлама юзасини динамик мустаҳкамлаш усули ишлаб чиқилган;
жиннинг аррали дисклари тишларини деформацион мустаҳкамлашда технологик қолдиқ кучланишларнинг шаклланиш боғланишлари схемаси ишлаб чиқилган;
қолдиқ кучланишлар интенсивлигини тавсифловчи ва деформациянинг яширин энергияси орқали аниқланадиган қолдиқ кучланиш ҳолати даражаси аниқланган;
ўзгарувчан кўрсаткичли режимда жин арраси дисклари тишларини микрошарча воситасида қайта ишлашда пухталаш чуқурлигини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтани қайта ишлаш машиналарининг аррали дискларини микрошарчаларда ўзгарувчан режимда қайта ишлаб микрошарча орқали мустаҳкамлаш технологиясини такомиллаштириш асосида:
аррали диск тишларини микрошарчаларда икки томонлама динамик мустаҳкамлаш усулига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Деталларга абразив зарралар билан ишлов бериш учун аппарати” №FAP 01140-2016 й.). Натижада аррали дискларнинг самарали ишлаш муддати 3-4 мартага ошириш имконини берган;
толаларни чигитдан ажратиб олиш учун четлари тўғри чизиқли шаклдаги тишли дисклар кўринишида ясалган жин аррасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Жин арраси” №FAP 0869-2014 й.). Натижада жин аррали диск тишининг геометрик ўлчами ўзгариши ҳисобига тола чиқишининг ортишига имкон берган;
тишлари мустаҳкамланган жинларнинг аррали дисклари “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги “Бўка пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 31 мартдаги 02-18/1715-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида аррали диск тишларининг бардошлилиги ортиши ҳисобига жинлашнинг аррали дисклари 3-4 мартага ортириш ҳамда толалар ва чигитларнинг сифат кўрсаткичларини (тола чиқишининг ўсиши, чигит тукдорлиги ва чигитнинг шикастланишининг камайиши) яхшилаш имкони яратилган.