Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Гулчехра Ташпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2691.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аллияров Ашраф Даулетниязович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш имкониятлари сўз ва иш бирлигини таъминлашга қаратилган одамийлик ва инсонийлик, ҳурмат ва ҳамдардлик ҳиссиётларини миллий қадриятларга устуворлик бериш бўйича адаптив уйғунлаштириш ҳамда билишга оид эҳтиёжи ва ахлоқий муносабатларни баркамол шахсни шакллантиришнинг дидактик тамойилларига векторли-динамик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш самарадорлиги шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлар ҳамда ижодий мулоқот кўникмаларини баҳолаш, муваффақиятга эришиш ва эмпатия даражасини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш модели унинг индивидуаллиги, ноёблигини объектив баҳолаш, умуминсоний ва миллий қадриятлар уйғунлигида шаклланган ўзаро ҳурмат ва ижодий-фаол ҳамкорлик муҳитини яратиш ҳамда ўқувчиларда тарбияга мойиллик кўникма ва малакаларини таркиб топтириш жараёни билан бунёдкорлик тафаккурни босқичма-босқич ривожлантириш интенсификациясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш динамиклиги ўзини-ўзи рефлекциялашга йўналтирилган инсон капиталини фаоллаштириш, шахснинг бунёдкорлик салоҳиятини ошириш ҳамда ватанпарварлик, соғлом дунёқараш, қадрият, инсонпарварлик тарбия элементларининг ўзаро ижобий таъсирлашув имкониятларини қўллашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш имкониятлари сўз ва иш бирлигини таъминлашга қаратилган одамийлик ва инсонийлик, ҳурмат ва ҳамдардлик ҳиссиётларини миллий қадриятларга устуворлик бериш бўйича адаптив уйғунлаштириш ҳамда билишга оид эҳтиёжи ва ахлоқий муносабатларни баркамол шахсни шакллантиришнинг дидактик тамойилларига векторли-динамик мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2070/04 рақамли далолатномаси). Натижада ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантиришнинг назарий жиҳатдан таҳлил қилинишига имкон яратилган;
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш самарадорлиги шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлар ҳамда ижодий мулоқот кўникмаларини баҳолаш, муваффақиятга эришиш ва эмпатия даражасини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2070/04 рақамли далолатномаси). Натижада ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш тизимининг илмий-методик базаси такомиллаштириш имкони яратилган;
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш модели унинг индивидуаллиги, ноёблигини объектив баҳолаш, умуминсоний ва миллий қадриятлар уйғунлигида шаклланган ўзаро ҳурмат ва ижодий-фаол ҳамкорлик муҳитини яратиш ҳамда ўқувчиларда тарбияга мойиллик кўникма ва малакаларини таркиб топтириш жараёни билан бунёдкорлик тафаккурини босқичма-босқич ривожлантириш интенсификациясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2070/04 рақамли далолатномаси). Натижада ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва ривожлантириш самарадорлик даражасини ошириша эришилган;
таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш динамиклиги ўзини-ўзи рефлекциялашга йўналтирилган инсон капиталини фаоллаштириш, шахснинг бунёдкорлик салоҳиятини ошириш ҳамда ватанпарварлик, соғлом дунёқараш, қадрият, инсонпарварлик тарбия элементларининг ўзаро ижобий таъсирлашув имкониятларини қўллашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2070/04 рақамли далолатномаси). Натижада таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини кенгайтириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish