Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтаров Жўрабек Рейимбергановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йигирилган пахта ипи сифатига толалар ҳолатининг таъсирини аниқлаш усулини такомиллаштириш», 05.06.01–Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т547.

Илмий раҳбар: Кулметов Мирполат, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессори; Ахмедов Акмал Ахмедович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: “Ўзстандарт” агенлиги Ўзбекистон “Сифат” пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: йигирилган пахта ипи сифатига толалар ҳолатининг таъсири, ростланганлик даражасини, пахта толаси сиқилиш деформацияси ва механик шикастланишини аниқлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта толаси бир даврли сиқилиш деформациясини кичик ҳажмда аниқлаш қурилмаси яратилган;

пахтани тойлаш ва йигириш жараёнларида толанинг механик шикастланишини аниқлаш усули такомиллаштирилган;

йигириш жараёни ўтимларида толанинг тўғриланганлик даражасини аниқлаш усули такомиллаштирилган;

пахта толаси ва ундан олинадиган ўртача йўғонликдаги ипларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун толани тойлаш жараёнида зичлашнинг муқобил варианти ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ип ишлаб чиқаришда толалар ҳолатининг таъсирини аниқлаш усулини такомиллаштириш орқали ип сифатини яхшилаш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:

қийин тозаланувчан II-нав С-6524 селекцияли пахта толасини бир даврли сиқилиш деформациясини аниқлаш қурилмаси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда жумладан, Беруний пахта тозалаш корхонасида жорий этилган («Ўзтўмачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил  2 апрелдаги ДМ/169-сон маълумотномаси). Натижада толанинг механик шикастланиш даражасини 14%га камайтиришга эришилган;

пилтадаги толаларнинг тўғриланиш ва нисбий паралелланишини аниқлаш қурилмаси «Ўзтўмачиликсаноат» уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда жумладан «UZTEX SHOVOT» МЧЖ қўшма корхонасида жорий этилган («Ўзтўмачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 2 апрелдаги ДМ/169-сон маълумотномаси). Натижада пилта ҳамда ип сифат кўрсаткичларини 4%га ошириш имконини берган;

толаларга ишлов берувчи ускуналарнинг технологик тизимларига тойларни жойлаштириш усули «Ўзтўмачиликсаноат» тасарруфидаги корхоналарда жумладан «UZTEX SHOVOT» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўмачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 2 апрелдаги ДМ/169-сон маълумотномаси). Натижада ип ишлаб чиқариш жараёнида толадан ип чиқиш миқдорини 3,8%га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish