Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташматова Камола Абдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида номоддий маданий меросга оид тушунчаларни ривожлантириш (“Тарбия” фани мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2PhD/Ped1001.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаниқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бойича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш имкониятлари ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари, ижрочилик санъати дурдоналари, жамиятнинг урф-одат ва маросимлари, анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмаларини ривожлантириш, табиат ва коинотга оид билимларни ҳамда манбашунослик турларини дидактик парадигмаларга мос равишда мазмунли уйғунлаштириш асосида аниқланган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш технологиялари этнографик-лингвистик манбаларни оммалаштириш, этнофолклористик тарихий афсоналар генезисини хронологик, географик, структурал таснифлаш ҳамда мифларни турларга бўлишнинг дидактик-натижадор инфратузилмасини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган; ‎
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш модели оила-маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришга йўналтирилган “Тарбия” фанида “Кейс-стади” технологияси ва манбашунослик турларини интегратив ўқитишга интенсив устуворлик бериш ҳамда креатив таълим ва шахслараро мулоқот маданиятини ривожлантириш технологияларини мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш мезони шахс ақлий ва жисмоний камолоти мутаносиблигини изчил таъминлаш, номоддий маданий мероснинг мавжуд шаклларини таълимий-дидактик принципларнинг талабларига эффектив мослаштириш ҳамда консептуал тушунчалар типологиясини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таʼлим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш имкониятлари ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари, ижрочилик санъати дурдоналари, жамиятнинг урф-одат ва маросимлари, анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмаларини ривожлантириш, табиат ва коинотга оид билимлар ҳамда манбашунослик турларини дидактик парадигмаларга мос равишда мазмунли уйғунлаштириш асосида аниқлашга оид таклифлар “Ўзбекистон номоддий маданий мероси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-354 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш технологиялари этнографик-лингвистик манбаларни оммалаштириш, этнофолклористик тарихий афсоналар генезисини хронологик, географик, структурал таснифлаш ҳамда мифларни турларга бўлишнинг дидактик-натижадор инфратузилмасини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўзбекистон номоддий маданий мероси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-354 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш технологиялари такомиллаштириш имкони кенгайтирилган; ‎
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш модели оила-маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришга йўналтирилган “Тарбия” фанида “Кейс-стади” технологияси ва манбашунослик турларини интегратив ўқитишга интенсив устуворлик бериш ҳамда креатив таълим ва шахслараро мулоқот маданиятини ривожлантириш технологияларини мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўзбекистон номоддий маданий мероси” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-354 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Ўқувчиларда номоддий маданий меросга оид тушунчаларни ривожлантириш” номли мултимедиали электрон таълимий дастур ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг номоддий маданий меросга оид тушунчаларини ривожлантириш мезони шахснинг ақлий ва жисмоний камолоти мутаносиблигини изчил таъминлаш, номоддий маданий мероснинг мавжуд шакларини таълимий-дидактик принципларнинг талабларига эффектив мослаштириш ҳамда консептуал тушунчалар типологиясини таҳлилий аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўзбекистон номоддий маданий мероси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-354 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада номоддий маданий мероснинг бешта шакли орқали консептуал тушунчалар типологияси аниқлаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish