Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўрозбоев Нурбек Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2399.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Валиханова Нигора Абдуқахоровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини такомиллаштириш бўйисҳа таклиф ва тавсиялар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш имкониятлари амалий мулоҳаза ва ижтимоий-иқтисодий мослашув истедодини намоён қилиш, ностандарт педагогик вазиятларни ҳамда умумпедагогик талабаларни аниқлаштириш ҳамда ижтимоий муҳитнинг иерархик инфратузилмасини коммуникатив-дидактик заруриятлар мазмунига адаптив мослаштириш асосида такомиллаширилган;
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш самарадорлиги одиллик ва ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришнинг дидактик-амалий моделини ривожлантиришга қаратилган атроф муҳитдаги ижтимоий муносабатларга рационал мослаштириш ва ижтимоий-маданий ишланмаларни педагогик амалиётга натижадор-ривожлантирувчи контекстда мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш модели педагогик вазифаларни кетма-кет бажариш, ижтимоий тасир воситаларидан самарали фойдаланиш, вазифаларнинг якуний ечимларни муҳокама қилиш ҳамда қўйилган мақсад сари интилишда қатийликни ва шахсий фаолликни оддийдан мураккабга қараб ошириб бориш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш жараёни оʻзини-оʻзи тарбиялашга мақсадли йўналтириш, келажакни идрок этиш ва ўз мақсадларини миллий анъаналар ва урф-одатларга кўра мақсадли режалаштириш ҳамда жамиятнинг педагог кадрларга бўлган талабаларига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини такомиллаштириш бўйисҳа олинган натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш имкониятлари амалий мулоҳаза ва ижтимоий-иқтисодий мослашув истедодини намоён қилиш, ностандарт педагогик вазиятларни ҳамда умумпедагогик талабаларни аниқлаштириш ҳамда ижтимоий муҳитнинг иерархик инфратузилмасини коммуникатив-дидактик заруриятлар мазмунига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2082/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий ва касбий жиҳатдан меҳнат бозори талабаларига мос масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини такомиллаштиришнинг инновацион шаклларга мослаштиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш самарадорлиги одиллик ва ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришнинг дидактик-амалий моделини ривожлантиришга қаратилган атроф муҳитдаги ижтимоий муносабатларга рационал мослаштириш ва ижтимоий-маданий ишланмаларни педагогик амалиётга натижадор-ривожлантирувчи контекстда мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2082/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш модели педагогик вазифаларни кетма-кет бажариш, ижтимоий тасир воситаларидан самарали фойдаланиш, вазифаларнинг якуний ечимларини муҳокама қилиш ҳамда қўйилган мақсад сари интилишда қатийликни ва шахсий фаолликни оддийдан мураккабга қараб ошириб бориш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2082/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ўстириш самарадорлиги эркин фикрлаш, қатиятлилик сифатларини намоён этиш, оʻзини-оʻзи тарбиялаш жараёни узвийлигини таъминлашга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш жараёни ўзини-ўзи тарбиялашга мақсадли йўналтириш, келажакни идрок этиш ва ўз мақсадларини миллий анъаналар ва урф-одатларга кўра мақсадли режалаштириш ҳамда жамиятнинг педагог кадрларга бўлган талабаларига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2082/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабалар бўлажак ўқитувчиларда масъулиятлилик ва ташаббускорлик фазилатларини ўстириш самарадорлиги эркин фикрлаш, қатиятлилик сифатларини намоён этиш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish