Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Бобур Қодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришда рақамли таълим технологиясидан фойдаланиш методикаси (компютер инжиниринги таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2859.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
Илмий раҳбар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришда рақамли таълим технологиясидан фойдаланиш методикаси касбга йўналтириб ўқитиш параметрларини рақамли таълим технологияси индикаторларини мақсадли уйғунлаштириш ҳамда субъект-субъект муносабатларининг услубий-дидактик мазмунини векторли-динамик равишда кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришнинг методик модели мақсадли-мазмунли, жараёнли-когнитив ва натижали-баҳолаш компоненталарининг интегратив яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда касбга йўналтирилганлик тамойилларининг изчилли-мобил узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги Флиппед Cлассроом, Прожеcц, Ремоте Лабс, Cонтехт-Басед леарнинг, Пеер-то-Пеер Теачинг, Гуидед Дисcоверй Проблемс ўқитиш технологияларидан фойдаланиш эффективлигини интенсив ошириш ҳамда CСС, ПҲП, Бооцтрап, Сасс, ЖаваСcрипт ахборотли-дидактик веб иловалар яратиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги репродуктив-фаолияти ва продуктив-ижодий натижадорликни таъминлашга қаратилган таҳлилий прогноз параметрларининг миқдорий-сифат кўрсаткичларини қиёсий аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришда рақамли таълим технологиясидан фойдаланиш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришда рақамли таълим технологиясидан фойдаланиш методикаси касбга йўналтириб ўқитиш параметрларини рақамли таълим технологияси индикаторларини мақсадли уйғунлаштириш ҳамда субъект-субъект муносабатларининг услубий-дидактик мазмунини векторли-динамик равишда кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Маълумотлар базаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан берилган 429-505 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини мазмунан такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштиришнинг методик модели мақсадли-мазмунли, жараёнли-когнитив ва натижали-баҳолаш компоненталарининг интегратив яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда касбга йўналтирилганлик тамойилларининг изчилли-мобил узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Маълумотлар базаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан берилган 429-505 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини методик моделини такомиллашитиш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги Флиппед Cлассроом, Прожеcц, Ремоте Лабс, Cонтехт-Басед леарнинг, Пеер-то-Пеер Теачинг, Гуидед Дисcоверй Проблемс ўқитиш технологияларидан фойдаланиш эффективлигини интенсив ошириш ҳамда CСС, ПҲП, Бооцтрап, Сасс, ЖаваСcрипт ахборотли-дидактик веб иловалар яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Маълумотлар базаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан берилган 429-505 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини рақамли таълим ва оқитиш технологиялари ҳамда дастурий воситалардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш имкони кегайтирилган;
талабаларда маълумотлар базасини яратиш компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги репродуктив-фаолияти ва продуктив-ижодий натижадорликни таъминлашга қаратилган таҳлилий прогноз параметрларининг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларини қиёсий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Маълумотлар базаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан берилган 429-505 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг маълумотлар базасини яратиш компетентлигини рақамли таълим технологиясидан фойдаланиб такомиллаштирилганлик даражаларини аниқлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish