Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллинов Фаррух Фаридовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта толасини пишиб етилганлиги бўйича ажратиш асосида йигирилган ип сифатини яхшилаш», 05.06.02–Tўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T283.

Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Лугачев Анатолий Евгеньевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: “Ўзстандарт” агенлиги Ўзбекистон “Сифат” пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толаси пишиб етилганлик даражаси бўйича янги конструкциядаги сепараторда саралаш, тола сифат кўрсаткичлари бўйича нотекислигини камайтириш орқали ип сифатини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта толаси пишиб етилганлиги бўйича пахта бўлагини электр майдони ёрдамида саралашнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган;

пахта бўлагини саралашда унга таъсир этувчи кучларни инобатга олган ҳолда сепаратор параметрларини ҳисоблаш тенгламалари олинган;

пневмомеханик сепараторда пахта бўлагининг барабан сиртидан ажралиш қонунияти олинган;

саралаш аниқлигига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланган;

янги конструкциядаги сепараторларларнинг технологик ва кинематик кўрсаткичларининг оптимал қийматлари аниқланган;

толаларнинг пишиб етилганлик даражасининг ип сифатига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Толаларни пишиб етилганлиги бўйича саралаш усули ва конструкцияси бўйича олинган натижалар асосида:

пахтани саралаш учун пневмомеханик сепараторларнинг янги конструкциясига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модель учун патентлар олинган («Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини саралаш учун қурилма», №FAP 01004-2016й.; «Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини саралаш учун қурилма» №FAP 01045-2015й.). Натижада электроэнергия харажатларини 15-20%гача камайтириш имконини берган.

пахтани саралаш учун диэлектрик сепараторлар конструкциясига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модель учун патентлар олинган («Диэлектрик сепаратор», №FAP 00945-2014 й.; «Диэлектрик сепаратор», №FAP 00946-2014 й.; «Диэлектрик сепаратор», №FAP 01205-2017 й). Натижада пахтани саралаш аниқлигини 15% га ошириш ҳамда фракциялар бўйича саралаш унумдорлиги 20% гача ортиши имконини берган;

толаларни пишиб етилганлиги бўйича саралаш усулининг натижалари Хоразм вилоятининг «Shovot Tekstil» МЧЖга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 18 апрелдаги ДМ-170-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида нотекислиги кам бўлган толадан олинган ипнинг кесими бўйича нотекислиги, ингичка, қалин жойлар ва йирик непслар миқдорлари камайтириш, ипнинг физик-механик кўрсаткичларини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish