Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Тулкинбой Саттаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu918.
Илмий раҳбар: Кулматов Шароф Асадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Юсупов Сардорбек Баҳодирович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари тизимида кадрлар сиёсатини ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида хизматга ва ўқув муассасаларига номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш жараёнида жамоатчилик вакиллари танловларни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб боришлари учун танлов тадбирлари видеокузатув (онлайн трансляция) остида ўтказиш лозимлиги асослантирилган;
ички ишлар органларига хизматга ва ўқув муассасаларига номзодларни танлаш, ходимларнинг анкета ҳамда хизмат фаолиятига оид маълумотларини юритиш, уларни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, ротация қилиш, хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш, уларга махсус унвонлар бериш
“Э-номзод” ва “Э-кадр” ягона ёпиқ электрон платформалари орқали юритилиши зарурлиги асослантирилган;
ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли таълим муассасалари томонидангина амалга оширилиши, мазкур муассасаларда ўқитилмайдиган ихтисосликлар бошқа таълим муассасалари томонидан амалга оширилиши лозимлиги асослантирилган;
ички ишлар органларида таълим тизимининг узлюксизлигини таъминлаш, соҳа учун етук малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратурасида “илмий-педагогик фаолият” мутахассислигини жорий этиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш жараёнида жамоатчилик вакиллари танловларни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб боришлари учун танлов тадбирларини видеокузатув (онлайн трансляция) остида ўтказиш лозимлигига доир таклифлардан ички ишлар вазирининг 2022-йил 5-мартдаги
52-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 10-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департамент Юридик таъминлаш бошқармасининг 2023-йил
1-мартдаги 33/469-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ички ишлар органларига номзодларни танлаб олишда жамоатчилик иштироки билан боғлиқ жараёнларнинг ошкора тарзда ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилган;
ходимларнинг анкета ҳамда хизмат фаолиятига оид маълумотларини юритиш, уларни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, ротация қилиш, хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш, уларга махсус унвонлар бериш ҳақидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш учун киритиш ишларининг “Э-кадр” ёпиқ ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминлаш лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисида”ги низомнинг 7-банди “в” қисми 10-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департамент Юридик таъминлаш бошқармасининг 2023-йил
2-мартдаги 33/478-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ички ишлар органларидаги хизматга, шунингдек идоравий таълим муассасаларига номзодларнинг танлов асосида қабул қилинишини ташкил этиш, кадрлар сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, хизматни ўташ тартибининг қоидалари ва меҳнат муносабатларига риоя этилишини, узлюксиз ўқув-карера жараёнига доир талабларнинг бажарилишини назорат қилиш жараёнини тўлақонли рақамлаштириш, шунингдек ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилиши ва ҳужжат алмашинув жараёнининг тезлашишига хизмат қилган;
ички ишлар органларида таълим тизимининг узлюксизлигини таъминлаш, соҳа учун етук малакали илмий-педагог кадрларни  тайёрлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратурасида “илмий-педагогик фаолият” мутахассислигини жорий этиш лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил
20-январдаги ПҚ-10-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг «йўл харитаси»” 18-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департамент Юридик таъминлаш бошқармасининг
2023-йил 8-майдаги 33/1035-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ИИВ Академиясининг илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш ниятида бўлган битирувчилари, шунингдек таянч юридик маълумотга эга бўлган бошқа ходимларнинг ушбу йўналишда таълим олишни давом эттиришлари учун имкон яратган;
ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли таълим муассасалари томонидангина амалга оширилиши, мазкур муассасаларда ўқитилмайдиган ихтисосликлар бошқа таълим муассасалари томонидан амалга оширилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 23-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-542-сон Қонуни 31-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни 31-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 20-июлдаги 04/5-10-34-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ муносабатларнинг тизимлилиги ва ягоналигини таъминлашга, Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг мавқеини юксалтиришга, бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг кучайишишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish