Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлчиева Нафизахон Тажидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Амарант ўсимлиги асосида озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларни синфлаш» 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/K571.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович кимё фанлари доктори, профессор; Тўхтабоев Нозимжон Хошимжонович техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.K/T.60.05.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Махсадбек Мўйдинович, кимё фанлари доктори, доцент; Дехқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университати.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амарантнинг “Андижон” нави барги, тўпгулларидан биологик фаол бирикмалар ва бўёқ моддаларни  ажратиб олиш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмалари яратиш, ҳамда кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амарантнинг “Андижон” навидан пигмент ажратиб олиш усуллари такомиллаштирилган;
олинган экстрактларнинг антиоксидантлик фаоллиги спектофотометрик усулда аниқланган;
Амарант асосида олинган фиточой ва озуқавий бўёқларни кимёвий таркиби ва хоссалари ЮССХ ,  ИҚ-спектроскопия ва УБ-спектрофотометрия таҳлил методлари ёрдамида аниқланган;
янги яратилган “Ас-Нафис” озуқавий бўёқ ва “Ас-диабет” фиточой маҳсулотларининг хоссалари аниқланган ва уларни кимёвий таркиби бўйича ТИФ ТН бўйича товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амарантнинг маҳаллий “Андижон” нави асосида шифобахш фиточой ва озиқ-овқат бўёғи  олиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ас-Нафис” озуқавий бўёғи ва “Ас-диабет” фиточойи учун техник шарт (Тс 304571521-01:2022)  Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 2 августдаги 31-8/5126-сон хати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 409336-сон санитария-эпидемиологик хулосаси). Натижада, зарарсиз озиқ-овқат бўёқлари ва қандли диабет касаллигини даволаш хусусиятига эга бўлган табиий маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича “Ас-Нафис” озуқавий бўёғига “амарант ўсимлиги экстракти асосида тайёрланган, таркибида амарантин бирикмаси сақлаган қизил рангли озиқ-овқат бўёгʻи” учун – 3203 00 100 1 ва “Ас-диабет” фиточойига “амарант ўсимлиги асосида тайёрланган, бошқа шифобахш ўсимликлар билан бойитилган дамламалар ва озиқ-овқат қўшилмалари” учун – 1212 99 950 4 товар код рақамлари ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022  йил 23 декабрдаги 16/05-22-0741-сонли маълумотномаси). Натижада, амарант ўсимлиги асосида олинган фитичой ва озиқ-овқат бўёқларини синфлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish