Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамшидинов Умархон Тураходжаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор иштирокини такомиллаштириш масалалари”,
12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu747.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01
Расмий оппонентлар: Аминжонова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор; Давлетов Ўткирбек Матмуротович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор иштирокини такомиллаштириш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор иштироки прокурорнинг судларга қонунда белгиланган тартибда ва шаклда даъво ариза (ариза) тақдим этиш ҳамда бошқа шахслар томонидан бошланган процессда инсон ва фуқаролар, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, процессда қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш,  шунингдек қонунда белгиланган ваколатлар орқали суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли чиқарилишига эришишдан иборат фаолиятидир, деган таъриф ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор иштирокига бағишланган боб киритиш ва унда фуқаролик процессида прокурор иштирокининг мазмуни, прокурор иштирокининг чегараси ва унинг ваколатлари, прокурорнинг судга мурожаат этиш ҳуқуқи ва суддан фуқаролик ишларни талаб қилиб олиш масалаларини белгилаш таклифи асослаб берилган;
инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиши эканлигидан келиб чиқиб, жамиятда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг суд орқали ҳимояланиш борасидаги имкониятларини ошириш, уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда беғараз ва малакали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида фуқаролик процессида прокурор иштирокининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокурор ваколатларини кенгайтириш лозимлиги асослантирилган;
прокурор қонунда белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида фуқаролик ишлар бўйича судларда иштирок этиш, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган суд ҳужжатларига қонунда белгиланган тартибда апелляция, кассация, хусусий тартибда ва ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест келтириш, протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки қайтариб олиш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари кассация протести киритиш масаласини ҳал этиш учун тегишли суддан фуқаролик ишини талаб қилиб олишга оид нормаларни белгилаш асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор иштироки унинг судларга белгиланган тартибда даъво ариза (ариза) тақдим этиш ҳамда уни қўллаб-қувватлаш орқали фуқаролар, юридик шахслар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек қонунда белгиланган ваколатлар орқали суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли чиқарилишига эришишдан иборат бўлган фаолият эканлиги Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни лойиҳаси 68-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 4 апрелдаги 27/2-244–22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши судларда фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурорнинг фаолият йўналишларини аниқлаштиришга, унинг фуқаролик процессида иштирок этиш мақсад ва вазифаларни тўғри белгиланишига хизмат қилган;
“Фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштироки” номли янги боб киритилишини белгилаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги конституциявий қонуни лойиҳаси 9-бобида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 4 апрелдаги 27/2-244–22-сон далолат-номаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор иштирокини тартибга соладиган нормаларни тизимлаштиришга хизмат қилган;
прокурор фуқаролар ва юридик шахсларнинг, шунингдек жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиб, тегишлилиги бўйича фуқаролик ишлар бўйича судга даъво аризаси (ариза) билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини белгилаш Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни лойиҳаси 69-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 4 апрелдаги 27/2-244–22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши прокурорнинг шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятини кенгайтирган;
прокурор қонунда белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида фуқаролик ишлар бўйича судларда иштирок этиш, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган суд ҳужжатларига қонунда белгиланган тартибда апелляция, кассация, хусусий тартибда ва ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест келтириш, протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки қайтариб олиш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари кассация протести киритиш масаласини ҳал этиш учун тегишли суддан фуқаролик ишини талаб қилиб олишга оид нормаларни белгилаш Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни лойиҳаси 70-71-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 4 апрелдаги 27/2-244–22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларининг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини текшириш бўйича фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish