Абдуазимов Акбар Мухторовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баҳорги буғдойнинг эртапишарлилик ҳамда иссиқликка чидамлилик хусусиятлари асосида бошланғич манба яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qx16.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали
Илмий раҳбар: Аманов Амир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: юмшоқ буғдойнинг «Жануб гавҳари» нави (NАР 00180).
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02-11/828-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланган ҳолда республиканинг шимолий ва жанубий минтақалари суғориладиган майдонлари тупроқ-иқлим шароитларига мос генетик-селекцион тадқиқотларга бошланғич ашё сифатида фойдаланиш мақсадида баҳорги юмшоқ буғдойнинг эртапишар ва иссиқликка чидамли бўлган қимматли хўжалик белгиларга эга бўлган навини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг жанубий ва шимолий минтақалари суғориладиган майдонлари учун баҳорги юмшоқ буғдой навларининг морфо-биологик белги ва хусусиятлари, биотик ва абиотик омилларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари баҳоланган;
республиканинг шимолий ва жанубий минтақаларида баҳорги буғдойнинг эртапишар, иссиқликка чидамли бўлган, ҳосилдорлиги ҳамда дон сифати юқори бошланғич манбалари танлаб олинган;
баҳорги буғдой навларининг иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамлилигини баҳолаш асосида амалий селекция учун чидамли бўлган нав намуналари танлаб олинган ва бошланғич манба сифатида тавсия этилган;
эртапишар, ҳосилдор, касалликларга ҳамда ётиб қолишга чидамли, шунингдек юқори сифат талабларига жавоб берадиган баҳорги юмшоқ буғдойнинг «Жануб гавҳари» нави яратилган;
«Жануб гавҳари» нави республикамизда яратилган баҳорги юмшоқ буғдой навлари орасида иссиқликка чидамли ва энг тезпишарлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Баҳорги юмшоқ буғдойнинг юқори сифатли селекцион ашёларини яратиш, тур ичида мураккаб дурагайлаш ва якка танлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
қимматли хўжалик белгиларига эга ҳосилдор, иссиқликка чидамли, эртапишар баҳорги юмшоқ буғдойнинг янги яратилган «Жануб гавҳари» навига Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (NАР 00180). Бунинг натижасида буғдойнинг ушбу навидан суғориладиган майдонларда юқори ва сифатли дон ҳосили олишга эришилган;
баҳорги юмшоқ буғдойнинг янги «Жануб гавҳари» нави Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжаликлари ғалла майдонларида 16 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 янардаги 02/21-48-сон маълумотномаси). Натажада баҳорги муддатда ушбу навдан ғаллачилик фермер хўжаликларида андоза навларига нисбатан гектарига 4,6 центнер қўшимча дон ҳосили олишга эришилган ва 770-880 минг сўм соф фойда олинган ҳамда рентабеллик даражаси 65-70 фоизни ташкил этган.