Sayt test rejimida ishlamoqda

Оролов Азизбек Каимжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зиёвуддин тоғлари гранитоидларининг петрогеокимёси, минералогияси ва маъдандорлиги (Оқмозор, Гунжак ва Майзак интрузивлари мисолида)», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/GM158.
Илмий раҳбар: Карабаев Маматхан Садирович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Мамарозиков Усмонжон Довронович, геология-минералогия фанлари доктори; Шукуров Анвар Хамрақулович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зиёвуддин тоғларидаги гранитоид интрузивлари ва улар билан боғлиқ метасоматитларнинг петрографик ва петрогеокимёвий хусусиятларини ҳамда маʼданлашувга алоқадорлигини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оқмозор, Гунжак ва Майзак интрузив ҳосилалари ва улар билан боғлиқ бўлган метасоматитларнинг батафсил минералогик-петрографик хусусиятлари аниқланган;
интрузив тоғ жинсларининг петрокимёвий хоссалари ва уларнинг таркибий ҳамда генетик хусусиятлари асосланган;
илк бор Зиёвуддин тоғлари интрузив ҳосилаларида бир қатор янги аксессор минераллар ажратилган, ҳамда уларнинг кимёвий таркиблари аниқланган;
интрузивларнинг асл ва нодир металли маъдандорликга  бўлган аксессор минералогик, геокимёвий ихтисослашуви аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зиёвуддин тоғлари гранитоидларининг петрогеокимёвий ва минералогик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
магматик ҳосилалар ва улар билан боғлиқ бўлган метасоматитларнинг минералогик – петрографик, петрогеокимёвий хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2023 йил 6 январдаги 04-29-сон маʼлумотномаси). Натижада, магматик тоғ жинсларининг петрологик-геокимёвий хусусиятларини батафсил тавсифлашга имкон берган;
Зиёвуддин тоғлари интрузив ҳосилалари таркибида илк бор  аниқланган аксессор минералларнинг кимёвий хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2023 йил 6 январдаги 04-29-сон маʼлумотномаси). Натижада, майдондаги магматик ҳосилаларни батафсил аксессор минералогик тавсифлаш имконини берган;
ҳудуддаги магматик тоғ жинсларининг маъданлашувга геокимёвий ихтисослашуви “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2023 йил 6 январдаги 04-29-сон маʼлумотномаси). Натижада, ажратилган ҳудудда қимматбаҳо ва нодир металли конларни башоратлаш ишларини илмий асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish