Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Олимджан Азизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш”, 21.02.24 – “Фуқаролар ҳимояси. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш воситалари ва усуллари” ихтисослигида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т1239.
Илмий раҳбар: Шамансуров Суннат Султанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги
DSc.40/29.12.2022.T.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Озода Мухаммадсодиқ қизи – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти профессори, техника фанлари доктори, профессор; Камолов Лазизжон Аминович – Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра катта ўқитувчиси т.ф.ф.д, (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш, назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
саноат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат реестирини юритишни такомиллаштиришда, ишлаб чиқилган алгоритм ва автоматлаштирилган дастурий тизимни қўллаш орқали, хавфли ишлаб чиқариш объектларини иш фаолияти самарадорлик коэффициенти ва хавфсиз ишлаш даражаси механизми модели такомиллаштирилган;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини экспертиза жараёнида соҳа экспертлари гуруҳининг энг мақбул экспертлардан фойдаланиш самарадорлиги коэффициентининг математик модели ишлаб чиқилган;
фуқаро муҳофазасини таъминлашда “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги ички Регламенти ишлаб чиқилган.
“Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги ички Регламенти ишлаб чиқилиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларин-и экспертизадан ўтказиш жараёнида саноат хавфсизлиги соҳаси тизимидаги эксперт комиссияси фаолияти механизмларини такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
фуқаро муҳофазасини таъминлаш мақсадида, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга ва рўйхатга олиш алгоритми ва автоматлаштирилган ахборот тизими яратилган бўлиб, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорат профилактика фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармасида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 5-апрелдаги 01/04-329-сонли маълумотномаси) Натижада хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга ва рўйхатга олиш самарадорлиги 60 % га оширилишига эришилган.
“Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестри юритиш тартиби тўғрисида”ги ички Регламенти ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 07/2-сон маълумотномаси),  (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 4/4/32-952-сон малумотномаси).
Натижада махсус эксперт комиссиясининг жорий этилиши хавфли ишлаб чиқариш объектларини экспертиза (идентификация) ўтказиш вақтини самарадорлигини 20-30 % гача яхшиланган

Yangiliklarga obuna bo‘lish