Sayt test rejimida ishlamoqda

Шавкатов Наврузбек Шавкатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат-хусусий шериклик амалиётида молиявий муносабатларни ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt480
Илмий маслаҳатчи: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бердияров Бахриддин Тавашарович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамроевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Худойқулов Садирдин Каримович
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик амалиётида молиявий муносабатларни ташкил этиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида келгусида кутилаётган даромад ва харажатларини жорий қийматини аниқлашда дисконт ставкани қисқа муддатли давлат облигацияларининг йиллик даромад ставкаларидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш асосланган;
хусусий шерикка ижтимоий лойиҳалар доирасида талабалар турар жойи қуриш учун давлат шериги томонидан лойиҳа дастлабки босқичида хусусий шерикнинг банкдаги ҳисобварағига лойиҳа умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидиялар ажратиш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини банк кредитлари орқали молиялаштиришда хусусий инвесторларни рағбатлантириш мақсадида кредит линияларини Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасига тижорат банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржасини қўшиш орқали хусусий шерикга тақдим этиш таклиф этилган;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бошқариш ва эксплуатация қилиш даври давомида хусусий шерик томонидан лойиҳа қийматининг камида 50 фоиз миқдорини молиялаштириш ва объектларни эксплуатация қилиш муддатини 10 йилдан кам бўлмаган муддатда белгилаш таклиф этилган;
энергетика соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида хусусий инвесторларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида “яшил энергия” банк молия продуктларни жорий этиш ҳисобига молиялаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат-хусусий шериклик амалиётида молиявий муносабатларни ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида келгусида кутилаётган даромад ва харажатларини жорий қийматини аниқлашда дисконт ставкани қисқа муддатли давлат облигацияларининг йиллик даромад ставкаларидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14 июлдаги ПҚ-322-сон “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида акс эттирлиган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 6 январдаги 44-01/09-32/58-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим соҳасида ДХШ лойиҳаларидан кутилаётган даромад ва харажатларни пулнинг вақт бўйича қиймати омилида жорий қийматларини аниқлаш хусусий инвесторнинг реал кутилаётган даромдлигини таъминлашга ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини давомийлиги узоқ муддат талаб этишини ҳисобга олган ҳолда бундай молиявий муносабатларни ташкил этиш орқали хусусий инвесторлар учун молиявий рисклар камайтирилишга эришилган. Шунингдек, 2022-йилнинг ўзида мактабгача таълим соҳасида 300 дан ортиқ ДХШ лойиҳалари бўйича битимлар имзоланган.
хусусий шерикка ижтимоий лойиҳалар доирасида талабалар турар жойи қуриш учун давлат шериги томонидан лойиҳа дастлабки босқичида хусусий шерикнинг банкдаги ҳисобварағига лойиҳа умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидиялар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги «Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 239-сон қарорида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 6 январдаги 44-01/09-32/58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида талабалар турар жойларини қурилишини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш ва бунда хусусий шерикни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюдежти маблағларидан субсидялар ажратилиши таъминланган ҳамда 2022 йилда мамлакатимизда 10 та шундай турдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун 100 млрд. сўмдан кўпроқ субсидиялар ажратилган.
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида банк кредитлари орқали молиялаштиришда хусусий инвесторларни рағбатлантириш мақсадида кредит линияларини Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасига тижорат банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржасини қўшиш орқали хусусий шерикга тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги  509-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 6 январдаги 44-01/09-32/58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида далат-хусусий шериклик лойиҳаларида хусусий инвесторларни молиявий ресурслар билан таъминлашда адолатли шартларда кредит маблағларидан фойдаланиш имконияти яратилган ҳамда 2021-2022 йилларда тижорат банклари томонидан давлат-хусусий шерикликини молиялаштириш учун қулай шартларда 250,0 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари йўналтирилган.
ижтимоий соҳадаги инвестицион лойиҳаларни бошқариш ва эксплуатация қилиш даври давомида хусусий шерик томонидан лойиҳани молиялаштиришни лойиҳа қийматининг камида 50 фоизи миқдорида ва объектларни эксплуатация қилиш муддатини 10 йилдан кам бўлмаган муддатда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-майдаги «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 241-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 6 январдаги 44-01/09-32/58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштиришда хусусий инвесторлар иштирокини ошириш, лойиҳаларни муддатини 10 йилдан ортиқроқ белгилаш орқали  хусусий инвесторнинг лойиҳадан оладиган даромадини ва самарадорлигини оширишга эришилди. Шунингдек, белгиланган шартларда 2022 йилда ижтимоий соҳада 6 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича битимлар имзоланишга эришилган.
энергетика соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида “яшил энергия” банк молия продуктларни жорий этиш ҳисобига хусусий инвесторларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали лойиҳаларга жалб этиш таклифи орқали энергетика соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш ва хусусий инвесторларни кенгроқ жалб этиш мақсадида амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 6 январдаги 44-01/09-32/58-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини давомийлиги узоқ муддат давом этишини ҳисобга олган ҳолда хусусий инвесторларни қўшимча  молиявий рисклардан ҳимоялашга, лойиҳаларга қўшимча молиявий ресусрларни йўналтиришга, ҳамда энергетика соҳасида 14та йирик ҳажмдаги ДХШ лойиҳалари бўйича битимлар имзоланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish