Sayt test rejimida ishlamoqda

Сахибов Ойбек Куйлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Профессионал таълим муассасаларини молиялаштириш ва ривожлантириш истиқболлари»,
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. PhD/Iqt499.
Илмий раҳбар: Эшназаров Тўлқин Шералиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Ҳусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори; Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълимни молиялаштириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим тизимида бюджет харажатларини тартибга солиш, бюджет маблағларидан ташқари молиявий ресурслар ва уларни манбаларини топиш ва самарали ишлатишни йўлга қўйиш мақсадида профессионал таълим муассасалари штат жадвалини раҳбар ходимлар функсионал вазифаларини қайта тақсимлаш ҳисобига оптималлаштириш таклифи асосланган;
профессионал таълим тизимида дуал таълимни жорий этиш орқали ишлаб чиқариш таълим усталари ўқув юкламаларини қисқартириш ҳисобига кадрлар тайёрлаш харажатларини оптималлаштириш таклифи асосланган;
“директор жамғармаси” маблағлари ҳисобидан профессионал таълим муассасаларида алоҳида ўрнак кўрсатган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарига ҳар ойлик устамалар белгилаш тартибига умумий баҳолаш кўрсаткичларини гуруҳлаш мезонларини киритиш асосида соддалаштириш таклиф этилган;
профессионал таълим тизимида иш ҳақи фондига нисбатан ижтимоий солиқнинг камайтирилган 12 фоизли ставкасини қўллаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Профессионал таълим тизимини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
профессионал таълим тизимида бюджет харажатларини тартибга солиш, бюджет маблағларидан ташқари молиявий ресурслар ва уларни манбаларини топиш ва самарали ишлатишни йўлга қўйиш мақсадида профессионал таълим муассасалари штат жадвалини оптималлаштириш таклифи профессионал таълим муассасаларида “директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари” лавозимини жорий этиш ҳамда сиртқи ва кечки таълим бўйича штат бирликларини киритиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-июлдаги 411-сон қарори билан тасдиқланган “Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом” ҳамда “Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом” ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-августдаги 89-05-64-сон маълумотномаси). Натижада, 2021/2022 ўқув йилида 360 та коллеж ва техникумларда сиртқи бўлим бошлиғи ва услубчи ҳамда кечки (сменали) таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи штат бирликлари жорий этилган. Барча профессионал таълим муассасаларида қўшимча пул маблағлари ишлаб топишни йўлга қўйиш мақсадида “директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари” штати жорий этилган ҳамда 2021/2022 ўқув йилида сиртқи ва кечки таълимни шаклини ташкил этилиши коллеж ва техникумларда ўртача 131,6 млрд. сўм қўшимча маблағ тушишига эришилган;
профессионал таълим тизимида дуал таълимни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқариш таълим усталари юкламаларини камайтириш ва кадрлар тайёрлаш харажатларини оптималлаштириш таклифи профессионал таълим муассасалари томонидан корхоналар билан ҳамкорликда дуал таълим шакли бўйича ўқув режа ва ўқув жараёни графигини ишлаб чиқишда ҳафтада мос равишда 2-3 кун таълим муассасасида 3-4 кун корхонада ўқув юкламаларини бажариш, таълим муассасаларида бажариладиган ўқув юкламаларини камайиши ҳисобига ишлаб чиқариш таълими усталари штатларини ҳар бир гуруҳга биттадан жорий этиш оптималлаштирилган бўлиб, “Профессионал таълим муассасаларида дуал таълимнинг ўқув режа ва ўқув жараёни графикларини ишлаб чиқиш бўйича услубий тавсиялар”ни ишлаб чиқишда фойдаланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-октябрдаги 2/12-23/10-сон топшириғи билан профессионал таълим муассасаларига жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 03/18-1250-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тўланган контрактнинг дуал таълим шаклида 50-70 фоизи, сиртқи таълим шаклида 80 фоизи ва кечки таълим шаклида 45 фоизи таълим муассасасининг махсус ҳисоб рақамига тушиш, бунинг ҳисобидан профессионал таълим муассасаларининг молиявий ҳолатини яхшилашга эришилган;
“директор жамғармаси” маблағлари ҳисобидан профессионал таълим муассасаларида алоҳида ўрнак кўрсатган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарига ҳар ойлик устамалар белгилаш тартибини соддалаштириш таклиф этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 03/18-1250-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳисобидан профессионал таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларга уста белгилашнинг янги тартибини ишлаб чиқишга эришилган;
профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб топиладиган молиявий маблағлари самарадорлигини ошириш мақсадида профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб топиладиган маблағларга солиқ юкини камайтириш ҳамда ушбу тизимни молиявий қўллаб қувватлаш учун таълим муассасаларига ижтимоий солиқнинг камайтирилган 12 фоизли ставкаси қўлланилиши таклиф этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил
23-июндаги 03/18-1250-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб топилган пул маблағларини 13 фоизи таълим муассасаси ихтиёрида қолиш имкониятини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish