Шарипова Нилюфар Саидовнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхиал астма тарқалганлигининг тиббий-ижтмимоий қирралари ва уларни яхшилаш йўллари (Бухоро вилояти мисолида)», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib198.
Илмий раҳбар: Маматкулов Бахромжон, тиббиётфанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Тib.31.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астманинг тарқалганлиги, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини, хавф омилларини ўрганиш ва тиббий ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бирламчи тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) муассасаларида бронхиал астма касаллигининг олдини олиш ва унинг профилактикасига тизимли ёндашиш, аҳолини комплекс соғломлаштириш бўйича тиббий-ташкилий таклифлар асосланган;
бронхиал астма касаллигининг келиб чиқишида тез-тез ЎРВИга чалиниш, зарарли одатлар, ирсий мойиллик, ижтимоий ҳолат, уй ва меҳнат шароити, тиббий хизматнинг сифати етакчи хавф омиллар эканлиги, ушбу касаллик беморларнинг жисмоний фаоллигини эмоционал ва руҳий ҳолатини кескин пасайишига олиб келиши исботланган;
илк бор бронхиал астма касаллигини камайтириш, эрта аниқлаш, диспансер назоратига олиш, индивидуал дифференциялашган, гуруҳли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий-гигиеник омилларнинг ролини, беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш имконини берувчи прогностик жадвал ишлаб чиқилган;
илк маротаба бронхиал астмадан касалланиш, ногиронлик ва ўлим даражаларининг 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Бронхиал астма хавфли омилларини прогнозлаш ва унинг профилактикасига тизимли ёндашув” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 12 майдаги 8и/75-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астма хавфли омилларини прогнозлаш сифатини ошириш ва унинг профилактикасига тизимли ёндашув даражасини оширишга хизмат қилган;
“Бронхиал астма профилактикасида соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва шакллантириш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 15 февралдаги 8и/35-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астма профилактикаси сифатини оширишда соғлом турмуш тарзини ташкил қилишни оптимал ташкил қилишга хизмат қилган;
“Бронхиал астма: эпидемиология, хавф омиллари ва беморларнинг ҳаёт сифати” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 8 июлдаги 8Н-р/569-сон маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астма: эпидемиология, хавф омиллари ва беморларнинг ҳаёт сифати бўйича амалга ошириладиган тадбирлар сифати ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
бронхиал астмани даволаш ва профилактикасини тиббий-ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, 5, 8, 9-сон оилавий поликлиникалар, Ғиждувон туман марказий поликлиниси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 октябрдаги 8Н-д/60-сон маълумотномаси). Олинган натижалларнинг амалиётга жорий килиниши тиббий, ижтимоий, иқтисодий самарадорликка, касалликни эрта аниқлашга олиб келган, бронхиал астма билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган, касаллик асоратлари камайган, беморларни стационарда даволаш муддатларини 2 кунгача қисқартиришга, шунингдек бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида қўллаш шифокорларнинг бронхиал астмани барвақт аниқлаш, ташхислаш, даволаш, профилактикаси бўйича ўз билимларини мунтазам равишда фаол ошириб бориш, касалланиш, ногиронлик, ўлим ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш: умумий амалиёт шифокорига хавф гуруҳига кирувчи шахслар ва беморлар тўғрисида маълумотлар тўплаш, касалликнинг хавф даражасини аниқлаш, хавф гуруҳига кирувчи шахсларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш каби тадбирларни самарали ташкил этиш имконини берган.