Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиядуллаев Махмуджон Джуракуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида пенсия тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, “12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи” ихтисослигида (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Yu157.
Илмий раҳбар: Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Шухратжон Абдусаминович, юридик фанлар доктори, профессор; Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Газиев Шохруҳ Муродалиевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида пенсия тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пенсияларни тайинлашда, қайта ҳисоблашда, тўхтатилган пенсияларни тиклашда, бошқа давлатлардан кўчиб келган пенсионерларнинг пенсиясини ҳисоблаб чиқаришда, шунингдек пенсияларнинг миқдорини оширишда «энг кам иш ҳақи» ўрнига «пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори» категориясини татбиқ этиш лозимлиги асослантирилган;
қонунчилик бўйича И ва ИИ гуруҳ ногиронлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсия таъминоти қаторига қўшимча равишда Чернобил АЕС ҳалокати оқибатида ИИИ гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни қўшиш, боқувчисини йўқотган шахсларнинг пенсия кафолатларини 18 ёшдан 23 ёшга узайтириш, болани парваришлаш таътилининг пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган даврини 3 йилдан 6 йилга узгартириш орқали фуқароларнинг пенсия имтиёзларини босқичма-босқич кенгайтириб бориш асослантирилган;
судялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларига пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган махсус иш стажларини ҳисоб-китоб қилишда уларнинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси ёки Сенат қарорларига асосан муайян лавозимларга тайинланиб ишлаган даврларини ҳам юридик жиҳатдан тенглаштириш зарурлиги далиллантирилган;
озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш ушбу манзил колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсияларни маҳкумларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга ошириш тартибини жорий қилиш асослаб берилган;
фуқаро пенсия тайинлаш тўғрисида Пенсия жамғармасининг бўлимига бевосита ташриф буюриши ёки электрон почта орқали мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳамда вафот этган боқувчининг 18-23 ёшдаги оила аъзоси, агарда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўқиса, ушбу муассасанинг ўқувчи ёки талаба эканлиги тўғрисидаги маълумотномаси пенсия тайинлаш учун асос эканлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
пенсияларни тайинлашда, қайта ҳисоблашда, тўхтатилган пенсияларни тиклашда, бошқа давлатлардан кўчиб келган пенсионерларнинг пенсиясини ҳисоблаб чиқаришда, шунингдек пенсияларнинг миқдорини оширишда «энг кам иш ҳақи» ўрнига «пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори» категориясини татбиқ этиш лозимлиги бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 27, 28, 29, 31, 49-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 6 августдаги 05/1-02-143-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф пенсияларни тайинлаш, ҳисоблаш, улар миқдорларини ошириш бўйича аниқ ҳисоб-китоб механизмларини жорий қилишга хизмат қилган;
қонунчилик бўйича И ва ИИ гуруҳ ногиронлик пенсиясини олувчи фуқаролар пенсия таъминоти қаторига қўшимча равишда Чернобил АЕС ҳалокати оқибатида ИИИ гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни қўшиш, боқувчисини йўқотган шахсларнинг пенсия кафолатларини 18 ёшдан 23 ёшга узайтириш, болани парваришлаш таътилининг пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган даврини 3 йилдан 6 йилга ўзгартириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 15, 19, 37-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директор ўринбосарининг 2022 йил 2 февралдаги 03/30-01-01-32/198-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар аҳоли учун пенсия имтиёзларини янада кенгроқ жорий қилишга хизмат қилган,
судялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларига пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган махсус иш стажларини ҳисоб-китоб қилишда уларнинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси ёки Сенат қарорларига асосан муайян лавозимларга тайинланиб ишлаган даврларини ҳам юридик жиҳатдан тенглаштириш зарурлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисида»ги низомнинг 30-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 4 мартдаги маълумотномаси). Суд ходимларининг пенсия олиш учун зарур бўлган иш даврларини юридик кафолатлашга хизмат қилган;
озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш ушбу манзил колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсияларни маҳкумларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга ошириш тартибини жорий қилишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 53¹-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 05/3-06-115-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф маҳкумларнинг пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилган;
фуқаронинг пенсия тайинлаш тўғрисида Пенсия жамғармасининг бўлимига бевосита ташриф буюриши ёки электрон почта орқали мурожаат қилиши, шунингдек вафот этган боқувчининг 18-23 ёшдаги меҳнатга лаёқациз оила аъзоси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўқиши тўғрисидаги маълумотнома пенсия тайинлаш учун асос эканлиги тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2022 йил 11 ноябрдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф пенсия тайинлашда фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларини олдини олишга ва пенсия тайинлашда фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish