Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Комилжон Абдираҳимовичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим тизими педагог кадрларини масофадан малакасини ошириш жараёнини моделлаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped563.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малакасини ошириш жараёнини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малакасини ошириш жараёнини моделлаштириш принциплари масофавий таълимни стандартлаштиришнинг Арчитеcтурес (ўқитиш жараёнини бошқариш тизими архитектураси), Леарнер Информатион (фойдаланувчилар тўғрисида ахборот), Леарнинг Cонтент (ўқув ресурслари), Манагемент Сйстемс (бошқарув тизимлари), Ассессмент (баҳолаш) каби компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малакасини оширишнинг тармоқли моделига асосланган методик модели мақсадли, мазмунли, жараёний ва ташхисловчи-натижавий компонентларни яхлит тизим сифатида киритиш орқали такомиллаштирилган;
масофавий малака оширишнинг валидация, аралаш, консорсиум каби консептуал масофавий ўқитиш моделлари орқали профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малака ошириш жараёнига тайёрлашда ўз-ўзини тақдим қилиш қобилиятини ривожлантириш, тўлақонли мустақил ишлаш, ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш  кўникмаларини  шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
масофавий малака ошириш муҳитида таълим олиш имкониятини оширишга қаратилган компетенсияларини (ахборот-коммуникатив, рақамли компетенсия) ривожлантириш методикаси тармоқли масофавий ўқитишнинг консептуал, технологик, баҳолаш-назорат каби функсионал хусусиятларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малакасини оширишга тайёрлик даражаларини баҳолаш воситалари ҳамда масофавий таълимнинг ахборот-таълим муҳити иштирокчиларининг билимларини комплекс баҳолаш механизмлари дифференциал-интеграл, индуктив ва дедуктив методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малакасини ошириш жараёнини моделлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малакасини ошириш жараёнини моделлаштириш, масофавий таълимни стандартлаштиришнинг Арчитеcтурес (ўқитиш жараёнини бошқариш тизими архитектураси), Леарнер Информатион (фойдаланувчилар тўғрисида ахборот), Леарнинг Cонтент (ўқув ресурслари), Манагемент Сйстемс (бошқарув тизимлари), Ассессмент (баҳолаш) каби компонентларни киритишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган «Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом»да кўрсатиб ўтилган профессионал таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари ва педагог кадрларининг малакасини оширишни ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг асосий мақсадлари, вазифалари, шакллари, услублари ва тартибларини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-180 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини малакасини оширишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини масофавий малака ошириш жараёнига тайёрлашда ўз-ўзини тақдим қилиш қобилиятини ривожлантириш, тўлақонли мустақил ишлаш, ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини  ривожлантиришга қаратилган вариатив ўқув курсларини ташкил этиш методикаси юзасидан таклифлар “Wиндоwс серверини бошқариш” номли ўқув қўллан мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-180 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар раҳбар ва педагог кадрларни масофавий малакасини ошириш тизимини ривожлантиришга хизмат қилган;
масофавий малака ошириш муҳитида таълим олиш имкониятини оширишга қаратилган компетенсияларини (ахборот-коммуникатив, рақамли компетенсия) ривожлантириш методикаси, малака оширишда мустақил таълимни ташкил қилиш методлари ва шарт шароитлари, масофавий таълимда тармоқли ахборот-комуникасия муҳитининг асосий технологик компонентлари ва модели, малака ошириш тизимида ахборот-коммуникасия муҳитни мустақил таълимда қўллашнинг педагогик шарт-шароитлари мажмуаси юзасидан таклифлар “Wиндоwс серверини бошқариш” номли ўқув қўллан мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-180 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий компетентлик даражаларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish