Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Диларом Ахмадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларида намоён бўладиган хавотирланиш ҳолатининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2.PhD/P538. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларида хавотирликни намоён бўлишининг психологик хусусиятларини  очиб бериш ва хавотирликни коррексия қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларининг реинтеграция жараёнидаги эмоционал зўриқишларини бартараф этилишига  кўра “ўзини назорат қилиш”, “мустақил қарор қабул қилиш”, “ўз ҳиссиётларини бошқариш” кўникмаларига коррексион-адаптив таъсир кўрсатиш асосида қайта тикланиши туфайли шахс ижтимоий адаптациясини таъминлашнинг интегратив йўллари исботланган;
ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларида эмоционал зўриқишлар намоён бўлиши натижасида вазиятли хавотирланишнинг юқори даражада ифодаланиши ҳиссий дискомфорт, стресс, низолашувчанликнинг ортишига олиб келганлиги туфайли шахсдаги “ўзини-ўзи қабул қила олмаслик”нинг психологик  омиллари далилланган;  
реабилитация жараёнида мослашиш кўникмаларини ҳосил қилишнинг ўзига хос жиҳатларига кўра шахснинг ўзини ҳамда бошқаларни қабул қилишида вазиятли ва шахсий хавотирланиш даражасини пасайтиришга коррексион-адаптив таъсир этиш эмоционал ўз-ўзини назорат қилишни қайта тикланишига олиб келишига асосланиб ўспиринларда хиссий соҳани трансформацияланишига эришишнинг психологик хусусиятлари исботланган;   
ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларининг ижтимоий интеграциясида вазиятли ва шахсий хавотирланишнинг юқори даражасини эмоционал соҳанинг рефлексив компонентини кучайтириш муҳимлигига кўра  психокоррексион фаолиятга “Менинг келажагим бор” номли интегратив психотехнологияларни киритиш самарали эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларида хавотирлик ҳолатини намоён бўлишининг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларининг реинтеграция жараёнидаги эмоционал зўриқишларини бартараф этилишига  кўра «ўзини назорат қилиш», «мустақил қарор қабул қилиш», «ўз ҳиссиётларини бошқариш» кўникмаларига коррексион-адаптив таъсир кўрсатиш асосида қайта тикланиши туфайли шахс ижтимоий адаптациясини таъминлашнинг интегратив йўллари исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-37-сон буйруғи билан «Тиббиёт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-37а-сон маълумотномаси). Натижада ўъспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларида хавотирликни олдини олишда ҳаёт синовларига чидамлилик, ижтимоий муҳитдаги ўзгаришларга тезкорлик билан мослаша олиш, ҳаёт фаолиятида ўзини назорат қилиш омилларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларида эмоционал зўриқишлар намоён бўлиши натижасида вазиятли хавотирланишнинг юқори даражада ифодаланиши ҳиссий дискомфорт, стресс, низолашувчанликнинг ортишига олиб келганлиги туфайли шахсдаги «ўзини-ўзи қабул қила олмаслик»нинг психологик  омиллари далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-37-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-37а-сон маълумотномаси). Натижада хавотирликни намоён бўлишида  депрессия, эмоционал дискомфорт, хаддан ташқари стресс каби факторларини таҳлил этиш имконияти яратилган;
реабилитация жараёнида мослашиш кўникмаларини ҳосил қилишнинг ўзига хос жиҳатларига кўра шахснинг ўзини ҳамда бошқаларни қабул қилишида вазиятли ва шахсий хавотирланиш даражасини пасайтиришга коррексион-адаптив таъсир этиш эмоционал ўз-ўзини назорат қилишни қайта тикланишига олиб келишига асосланиб ўспиринларда хиссий соҳани трансформацияланишига эришишнинг психологик хусусиятлари исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-37-сон буйруғи билан «Тиббиёт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-37а-сон маълумотномаси). Натижада реабилитация жараёнида  мослашиш кўникмаларини  ҳосил қилиш, эмоционал ҳолатларда ўзини назорат қилиш, атрофдагилар билан ўзаро муносабат фаолияти доирасида ўзини назорат қилиш, ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш имконияти яратилган;
ўспирин ёшидаги одам савдоси жабрдийдаларининг ижтимоий интеграциясида вазиятли ва шахсий хавотирланишнинг юқори даражасини эмоционал соҳанинг рефлексив компонентини кучайтириш муҳимлигига кўра  психокоррексион фаолиятга “Менинг келажагим бор” номли интегратив психотехнологияларни киритиш самарали эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-37-сон буйруғи билан «Тиббиёт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-37а-сон маълумотномаси). Натижада реабилитация жараёнидаги одам савдоси жабрдийдаларида эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш бўйича дастур ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish