Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошматов Шункоржон Тошпулатовичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фото- ва инжекция-вольтаик эффектлар асосида қувват кучайтиргичларининг иш режимларини барқарорлаштириш», 05.04.02– Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2017.1.PhD/T13.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Илмий раҳбар: Арипов Хайрулла Кабилович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.T.07.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фото- ва инжекция-вольтаик эффектлар асосида қувват кучайтиргичларининг иш режимларини барқарорлаштиришни асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инжекция-вольтаик режимда ишловчи мавжуд кремнийли биполяр транзистор асосида чизиқли кучайтиргич яратилган;

кучайтиргич юклама тавсифлари билан транзисторларнинг кўрсаткич-ларининг ўзаро боғловчи бириктириш усули ишлаб чиқилган;

қувват кучайтиргич юклама тавсифларини транзисторларнинг статик вольт-ампер тавсифлари асосида қуришнинг экспресс-усули ишлаб чиқилган;

ночизиқли бузилишлари минималлаштирилган биполяр транзисторли қувват кучайтиргичларнинг универсал ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;

биринчи марта сокинлик токи қийматини қўшимча созлаш талаб этилмайдиган иш режимлари фото- ва инжекция-вольтаик эффектлар асосида барқарорланувчи қувват кучайтиргичлар яратилган.

IV. Ихтирога патенти: «Қувват кучайтиргич», № IАР 04640–2012 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 21 июнь   01-1609-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish