Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиназарова Нилуфар Эшназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида хулқ-атвор шаклланишининг психологик механизмлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P283.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Муллабоева Наргиза Шарофалиевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида хулқ-атвор шаклланишининг психологик механизмларини аниқлаш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашда эмоционал, иродавий, коммуникатив ҳамда когнитив сифатларни интегратив ривожланиши туфайли шахслилик сифатларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган;
меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида шахс йўналганлигининг намоён бўлиши низолашувчанлик, хавотирланиш ҳамда ижтимоий муҳитга мослашувида хулқ-атворнинг беқарорлигининг конформлик, дадиллик билан интеграцияси туфайли эмоционал-иродавий сифатларнинг шаклланишига идентив эканлиги далилланган;
меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоий-психологик мослашишидаги дифференциал фарқлар ўз-ўзини баҳолаш структураси (реал “Мен” ва идеал “Мен”)даги жиддий ўзаро номувофиқлик шахснинг ички дисгармониясига олиб келганлиги туфайли ўзини-ўзи қабул қилмаслик ва ташқи назоратнинг устувор намоён бўлиши билан идентив эканлиги исботланган;
меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоийлашувидаги салбий хулқ-атворга коррексион таъсир этишда эмоционал комфорт, мувозанатлашган ташқи-ички назоратни, бошқаларни ҳамда ўзини интеграл қабул қилиш сифатларини ривожлантириш муҳим эканлиги туфайли конструктив хулқни шакллантиришнинг психологик механизмлари устувор эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида хулқ-атвор шаклланишининг психологик механизмлари (ўсмирлар мисолида) бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашда эмоционал, иродавий, коммуникатив ҳамда когнитив сифатларни интегратив ривожланиши туфайли шахслилик сифатларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-майдаги ПМ 15-сонли буйруғи билан  «Онтогенез  психологияси. Педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 6-майдаги ПМ-15-м-сон маълумотномаси). Натижада меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг эмоционал, иродавий, коммуникатив ҳамда когнитив билишга оид таркибий асослар ривожланиши натижасида, уларда шахслилик сифатларини орттиришига эришилган;
меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида шахс йўналганлигининг намоён бўлиши низолашувчанлик, хавотирланиш ҳамда ижтимоий муҳитга мослашувида хулқ-атворнинг беқарорлигининг конформлик, дадиллик билан интеграцияси туфайли эмоционал-иродавий сифатларнинг шаклланишига идентив эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-майдаги ПМ 15-сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 6-майдаги ПМ-15-м-сон маълумотномаси). Натижада меҳрибонлик уйи тарбияланувcлииларининг хулқ-атвори шаклланишига: адекватлик, қўзғалувчанлик, конформлик, дадиллик, хотиржамлик ва мустақиллик сингари омиллар таъсири натижасида, уларда шахслараро муносабатлами ривожлантириш имконияти яратилган; 
меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоий-психологик мослашишидаги дифференциал фарқлар ўз-ўзини баҳолаш структураси (реал “Мен” ва идеал “Мен”) даги жиддий ўзаро номувофиқлик шахснинг ички дисгармониясига олиб келганлиги туфайли ўзини-ўзи қабул қилмаслик ва ташқи назоратнинг устувор намоён бўлиши билан идентив эканлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-майдаги ПМ 15-сонли буйруғи билан  «Онтогенез  психологияси. Педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 6-майдаги ПМ-15-м-сон маълумотномаси). Натижада тарбияланувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда психологик ривожлантирувчи тренинг дастури асосида муносабатлари тизимига ижтимоий мослашув, индивидуал ҳулқ-атвор стратегияларини танлай олиш каби психологик механизмларни шакллантириш имконияти яратилган; 
меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоийлашувидаги салбий хулқ-атворга коррексион таъсир этишда эмоционал комфорт, мувозанатлашган ташқи-ички назоратни, бошқаларни ҳамда ўзини интеграл қабул қилиш сифатларини ривожлантириш муҳим эканлиги туфайли конструктив хулқни шакллантиришнинг психологик механизмлари устувор эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-майдаги ПМ 15-сонли буйруғи билан  «Онтогенез  психологияси. Педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 6-майдаги ПМ-15-м-сон маълумотномаси). Натижада меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг шахсига хос салбий хулқ-атвор яъни дезадаптация, эмоционал дискомфорт, ташқи назорат, тажовузкор сифатларини эмперик аниқлаш орқали, уларда конструктив хулқ-атворни такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish