Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Ҳафиз Наимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларида оила ва касб мувозанатининг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/P535.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Дўсмуҳаммедова Шоира Акбаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари профессор- ўқитувчиларида оила ва касб мувозанатининг педагогик-психологик хусусиятлари асосида илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларда оила ва касб мувозанатининг намоён бўлишида ички ва ташқи (оилавий аҳволи, оилавий қўллаб-қувватлаш, иш жойининг қўллаб-қувватлаши, иш соатининг кўплиги, дам олиш кунининг камлиги) омилларнинг таъсири кучлилиги туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган; 
профессор-ўқитувчиларнинг оила ва касб мувозанатининг даражавий ифодаланишида ходимнинг ота-оналик, эр-хотинлик масуʼлиятини юқори талабли касбий фаолият билан боғлиқ иш юкламаси учун вақтни рационал тақсимлашига таъсири туфайли «турмуш қурган» ва «турмуш қурмаган»лик мезонлари бўйича ҳам устувор фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг оила ва касб мувозанати «касб-оила» ва «оила-касб» низоларнинг деструктив ҳамда конструктив натижасини шахсий хусусиятлар ҳамда кураш стратегиясига боғлиқ равишда иш самарадорлигига интеграцияси туфайли ишдан қониқиш ҳиссига таъсири этиши исботланган;
олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларида оила ва касб мувозанатини мувофиқлаштиришда шахснинг ўзига эмоционал муносабатини барқарорлаштириш, ўз-ўзига берадиган баҳони адекватлаштириш, стрессга чидамлилик сифатлари, мулоқот кўникмаларини шакллантириш муҳимлигига кўра комплекс психотаълимни ўзида мужассамлаштирган манзилли психокоррексион дастурни қўллашнинг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларида оила ва касб мувозанатининг педагогик-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларда оила ва касб мувозанатининг намоён бўлишида ички ва ташқи (оилавий аҳволи, оилавий қўллаб-қувватлаш, иш жойининг қўллаб-қувватлаши, иш соатининг кўплиги, дам олиш кунининг камлиги) омилларнинг таъсири кучлилиги туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модуллига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларда оила ва касб мувозанатини намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи механизмларни аниқлаш имконияти яратилган;
профессор-ўқитувчиларнинг оила ва касб мувозанатининг даражавий ифодаланишида ходимнинг ота-оналик, эр-хотинлик масуълиятини юқори талабли касбий фаолият билан боғлиқ иш юкламаси учун вақтни рационал тақсимлашига таъсири туфайли «турмуш қурган» ва «турмуш қурмаган»лик мезонлари бўйича ҳам устувор фарқларнинг мавжудлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модуллига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сон маълумотномаси). Натижада оила ва касб мувозанатинининг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар иш самарадорлиги ва ишдан қониқиш ҳиссига таъсир хусусиятларини таҳлил қилиш механизмлари такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг оила ва касб мувозанати «касб-оила» ва «оила-касб» низоларнинг деструктив ҳамда конструктив натижасини шахсий хусусиятлар ҳамда кураш стратегиясига боғлиқ равишда иш самарадорлигига интеграцияси туфайли ишдан қониқиш ҳиссига таъсири этиши исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модуллига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларда оила ва касб мувозанатинининг оила-касб ва касб-оила тизимидаги низолар билан алоқадорлигини диагностик имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларида оила ва касб мувозанатини мувофиқлаштиришда шахснинг ўзига эмоционал муносабатини барқарорлаштириш, ўз-ўзига берадиган баҳони адекватлаштириш, стрессга чидамлилик сифатлари, мулоқот кўникмаларини шакллантириш муҳимлигига кўра комплекс психотаълимни ўзида мужассамлаштирган манзилли психокоррексион дастурни қўллашнинг самарадорлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модуллига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-35-а-сон маълумотномаси). Натижада оила ва касб мувозанатини ривожлантиришга қаратилган психокоррексион дастур ишлаб чиқиш ва амалиётдаги самарадорлигини асослаш усуллари таклиф этилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish