Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашрапов Жамшид Рауфовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бош миянинг  супратенториал глиал ўсмалари клиникаси, ташхиси ва даволаш истикболлари», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib122.

Илмий маслаҳатчи: Алиходжаева  Гульнарахан Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Кадырбеков  Равшанбек Турсунбекович, тиббиёт фанлари доктори; Убайдуллаева Зебинисо Нуруллаевна, тиббиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бош миясида супратенториал глиал ўсма бўлиб, улар қайталанган ва ўсишда давом этаётган бемор болаларни ташхислаш ва даволашнинг жарроҳлик амалиётини оптималлаштириш ва периоперацион даврда улар ҳаёт сифатини динамикада баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

ҳосила ҳажмини ҳисоблаш бўйича унинг ҳажмини аниқлаш, касалликнинг эрта даврларида ўсманинг қайталаниши ва давомий ўсишини аниқлаш ва периоперацион даврда беморларни кузатиш имконини берадиган тартиби ишлаб чиқилган;

ўсманинг қайталаниши ва давомий ўсишининг хавф сабаблари олиб ташланган ўсма ҳажми, уларнинг гистологик тузилиши ва ёшга боғлиқлиги исботланган;

бош мия супратенториал ўсмалари бўлган кичик ва катта ёшдаги болаларнинг периоперацион ҳаёт сифатини баҳолаш ўлчов жадвали ишлаб чиқилган;

беморларда бош миянинг супратенториал ўсмаларини периоперацион даврда клиник ва инструментал мезонлардан фойдаланишга асосланган ҳолда ташхислаш ва даволашнинг  такомиллаштирилган тартиби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда бош миянинг супратенториал глиал ўсмалари клиникаси, ташхиси ва даволаш истиқболлари бўйича олинган натижалар асосида:

«Бош миянинг супратенториал ўсмаларни беморларнинг ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш, башоратлаш ташхислаш ва даволаш» услубий қўлланмаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган. Мазкур услубий қўлланма болаларда бош миянинг супратенториал глиал ўсмалари ташхислашда компьютер дастурлаш орқали касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва ташхислаш имконини берган;

«Болаларда бош мия супратенториал ўсмаларнинг ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашуви» услубий қўлланмаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган. Мазкур услубий қўлланма болаларда бош миянинг супратенториал ўсмаларини ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашувларни танлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имкон берган;

Болаларда бош миянинг супратенториал глиал ўсмаларини ташхислаш ва жарроҳлик амалиётини қўллаган ҳолда даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика нейрохирургия илмий марказининг жарроҳлик бўлимларида, Андижон вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ҳамда Самарқанд тиббиёт институти клиникасининг жарроҳлик бўлими клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 3 февралдаги 8н-д\\102-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши натижасида болаларда бош мия глиал ўсмаларини жарроҳлик амалиётини қўллаган ҳолда даволаш самарадорлиги 2 баробарга, яъни 95%га, ҳаёт давомийлигини эса 3,5±0,12 йилга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish