Sayt test rejimida ishlamoqda

Розиқова Назокат Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларининг шахсий сифатларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped2190.    
Илмий маслаҳатчи: Шарипова Дилара Джуманиёзовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик технологиялари институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларининг шахсий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар мактаби ўқитувчисида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари психологик барқарорликни таъминлайдиган ўз-ўзини англаш, баҳолаш, тарбийалаш каби касбий ўсиш компонентларини педагогларнинг инновацион фаолийатига рефлексив муносабатда интеграцийалаш асосида такомиллаштирилган; 
касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларида шахсий сифатларни ривожлантириш модели шахсий фаолийатни самарали лойиҳалаштиришга ўргатувчи очиқлик, шаффофлик, ўзаро таҳлил тамойилларини касбий рақобат муҳитига барқарор динамикада сингдириш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларида шахсий сифатларни ривожлантириш методикаси педагогларнинг даврий мониторингга асосланган касбий функсийаларини интерфаол ўқув муҳитига дифференсиал адаптацийада оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларида шахсий сифатларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ижтимоий-касбий ҳаракатларни моделлаштиришга мотивасийаловчи иш турларини структуравий-функсионал жарайонда индивидуал таҳлил муносабатида қўллаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларида шахсий сифатларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларининг шахсий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш асосидаги таклифлар  “Профессионал таълим муассасаси ўқитувчиси” касб стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 13 июндаги 4/17-28/1-сон маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларининг касбий компетентлигига оид шахсий сифатларини ривожланиш самарадорлиги ошириб борилган;
ўқитувчининг мотивацион, креатив, коммуникатив, рефлексив, услубий йўналишларини ривожлантириш орқали педагогик фаолиятни ташкил этишда касбий фаолиятга оид шахсий сифатларини ривожлантириш ҳамда таълим жараёнига тадбиқ этишда педагогик методлар “Мен” методи (№ 005164 гувоҳнома), “4х4 вазият” методи (№ 005165 гувоҳнома) ишлаб чиқиш ва “Мукаммаллик доираси”, “Мақсад”, “Очиқчасига гапириш”, “Финиш” методларини такомиллаштириш асосида касб-ҳунар мактабининг таълим жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 13 июндаги 4/17-28/1-сон маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар мактаби ўқитувчиларининг педагогик фаолиятга оид шахсий сифатлари оптималлаштириб борилган;
педагогнинг умумий меҳнат функсиялари таркибини аниқлаш, рақамли таълим шароитида педагогнинг касбий-педагогик компетентлиги таркибини аниқлаш, профессионал таълим тизими педагогининг касбий стандарти макетини тузишга оид илмий хулосалардан “Профессионал таълим муассасаси ўқитувчиси” касб стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 13 июндаги 4/17-28/1-сон маълумотномаси). Натижада, педагогнинг касбий функсияларини эътиборга олган ҳолда эҳтиёжга асосланган касбий фаолиятга оид шахсий сифатларни ривожлантириш методикаси такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish