Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Джамиля Адизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий гимнастикада хореографик тайёргарликни такомиллаштириш асосида ижро маҳоратни ошириш”. Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1843.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Илмий раҳбар: Хасанова Галина Мамутовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш гимнастикачиларнинг махсус-ҳаракат тайёргарлик даражасини хореография машқлари ёрдамида ошириш ва улар асосида юқори даражадаги ижро маҳорат ва пластик ифодалиликга эга мусобақа композисияларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
10-12 ёшли бадиий гимнастикачиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичининг кунлик, микро, мезоциклларида тренировка юкламаси ва таркибий қисмига мусобақа композисияларни ижро этишнинг артистизм ва пластик даражасини оширишга имкон берадиган юқори мураккабликдаги хореография машқларини киритиш ҳисобига тайёргарликни янги тузилмаси такомиллаштирилган; 
10-12 ёшли гимнастикачиларнинг ижро маҳоратида пластик ифодалилик ва артистизмни шакллантириш учун ўқув-тренировка машғулотининг самарадорлигини оширишга имкон берадиган мумтоз, халқ, тарихий-маиший, замонавий бал рақслари элементлари асосида буюмлар билан бажариладиган мусобақа композисияларнинг мураккаб-координатсион элемент ҳамда бирикмаларини ўз ичига олган хореография модел ва классик машғулотларининг модел тузилмаси такомиллаштирилган;
гимнастикачиларнинг ҳаракат тайёргарлигида юқори даражадаги омиллар боғлиқлиги бўйича машғулотларга махсус танланган хореографик мажмуалар ва базавий жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар туркумини киритиш ҳисобига заҳира спортчиларини тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
бадиий гимнастиканинг дастурий элементлари ва хореография машқларини ўз ичига олган мусобақа композисияларининг бирикма ва боғланишларни оқилона тақсимлаш ҳисобига ўқув гуруҳидаги гимнастикачиларнинг базавий тайёргарлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш гимнастикачиларнинг жисмоний ва махсус-ҳаракат тайёрлигини хореографик комплекс машғулотлар ёрдамида такомиллаштириш бўйича олиб борилган жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижалари ҳамда уларнинг қиёсий таҳлили асосида:
10-12 ёшли бадиий гимнастикачиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичининг кунлик, микро, мезоциклларида тренировка юкламаси ва таркибий қисмига мусобақа композисияларни ижро этишнинг артистизм ва  пластик даражасини оширишга имкон берадиган юқори мураккабликдаги хореография машқлар Ўзбекистон Давлат жисмоной тарбия ва спорт университети талабалари ва Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари учун назарий ва амалий маълумот сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 03-07-08-518-сон маълумотномаси). Натижада гимнастикачи қизлар ўртасида бажарилган композисияларнинг "ишончлилик" коеффитсиенти 42,8%га ошган;
бадиий гимнастиканинг дастурий элементлари ва хореография машқларини ўз ичига олган мусобақа композисияларининг бирикма ва боғланишларни оқилона тақсимлаш ҳисобига ўқув гуруҳидаги гимнастикачиларнинг базавий тайёргарлиги такомиллаштириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳридаги Гимнастика спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тренировка жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 03-07-08-518-сон маълумотномаси). Натижада бажарилган мусобақа композисиялар сони ва интенсивлиги (ҳиссаси - 50,1%), махсус техник тайёргарлик (15,7%), ҳаракатлар “мактаби” – махсус-ҳаракат (хореографик) тайёргарлик (14,2%), махсус жисмоний тайёргарлик  (12,3%), микро ва мезоциклдаги тренировка машғулотларнинг вақт кўрсаткичлари (7,7%) яхшиланган;
10-12 ёшли гимнастикачиларнинг ижро маҳоратида пластик ифодалилик ва артистизмни шакллантириш учун ўқув-тренировка машғулотининг самарадорлигини оширишга имкон берадиган мумтоз, халқ, тарихий-маиший, замонавий бал рақслари элементлари асосида буюмлар билан бажариладиган мусобақа композисияларнинг мураккаб-координасион элемент ҳамда бирикмаларини ўз ичига олган хореография модел ва классик машғулотларининг модел тузилмаси “Бадиий гимнастика назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи асосида 110 071-рақамли гувоҳнома). Натижада махсус ҳаракат тайёрлиги 10,55% га ошган;
гимнастикачиларнинг ҳаракат тайёргарлигида юқори даражадаги омиллар боғлиқлиги бўйича машғулотларга махсус танланган хореографик мажмуалар ва базавий жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар туркуми Тошкент шаҳридаги Гимнастика турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Навоий шаҳридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқув-тренировка жараёнига тадбиқ этилган  (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 03-07-08-518-сон маълумотномаси). Натижада ҳаракатлар "мактаби" ва спорт-техник маҳорати 20,67% га ошган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish