Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Феруз Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиролиз мойи асосида бетон қоришмалари учун суперпластификаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3589.
Илмий раҳбар: Каримов Маъсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедгалиев Бахтиёр Абдукадирович, кимё фанлари доктори, профессор; Атабаев Фаррух Батиярович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиролиз мойи асосида бетон қоришмалари учун суперпластификаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиролиз мойи, сулфат кислота, формалдегид ва нейтралловчи бирикмалар асосида янги таркибли органик пластификацияловчи қўшимчалар синтез қилинган ҳамда жараённинг оптимал шароитлари аниқланган;
пиролиз мойи асосидаги янги суперпластификаторлар таркибидаги функсионал гуруҳлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
янги суперпластификаторларнинг консентрациясига боғлиқ ҳолда бетон қоришмасининг оқувчанлиги ва мустаҳкамлиги аниқланган;
синтез қилинган суперпластификаторларнинг семент тизимларининг физик-механик хусусиятларига таъсири аниқланган;
пиролиз мойи асосида бетон қоришмалари учун суперпластификаторлар олишнинг принсипиал технологик схемаси ва техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пиролиз мойи асосида асосида синтез қилинган суперпластификаторларни бетон маҳсулотларига қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган суперпластификаторини олиш технологияси “Qashqadaryo neft gaz qurilish va ta’mirlash” AJда амалиётга жорий қилинган (“Qashqadaryo neft gaz qurilish va ta’mirlash” AJнинг 2023 йил 5 июндаги 142-сон маълумотномаси). Натижада, бетон маҳсулотлари учун ишлатиладиган суперпластификаторларни четдан олиб келинишини камайтириш, бетонинг мустаҳкамлигини ошириш, семент сарфини 10-15% га камайтириш имконини берган;
бетон маҳсулотлари учун суперпластификаторини олиш технологияси “Qashqadaryo neft gaz qurilish va ta’mirlash” AJда амалиётга жорий қилинган (“Qashqadaryo neft gaz qurilish va ta’mirlash” AJнинг 2023 йил 5 июндаги 142-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи юқори сифатли суперпластификаторларни махаллий махсулот сифатида қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish