Рустамов Дилшод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тортиш электр таъминоти қурилмаларининг бошқарув тизимлари учун катта ток индукцион датчиклари», 05.01.06–Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T546.
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдушукурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Илмий-техника маркази» МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тортиш электр таъминоти қурилмаларини бошқариш тизимлари учун кенг функционал имкониятларга эга катта токларнинг индукцион датчикларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр ва магнит параметрлари тақсимланган ночизиқ магнит занжирларини ҳисоблаш усули алмашув схемасини қўллаган ҳолда каскадли боғланган бўлимларидаги магнитланиш эгри чизиғининг аппроксимацияловчи коффициентларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
сезгирлик, аниқлик, ишончлилик тавсифларини таъминловчи ва кенг функционал имкониятларга эга катта токларнинг такомиллаштирилган индукцион датчиги ишлаб чиқилган;
катта токлар индукцион датчигидаги ўлчов метрологик тавсифларини сақлаган ҳолда иккита С-симон секцияли магнит ўзагининг конструкцияси модуляцияловчи чўлғамдан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
токни ўзгартириш қурилмасида ўзаро индуктив боғламаган турли чулғамлардаги юкламаларни ўзгариши бошқа чўлғамлардаги чиқиш сигналига таъсир кўрсатмаслиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тортиш электр таъминоти қурилмаларининг бошқарув тизимлари учун катта ток индукцион датчикларива ночизиқ магнит занжирларини такомиллаштирилган ҳисоблаш усули асосида:
тортувчи нимстанция шинасидаги токни ўзгартириш учун қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Токни ўзгартириш учун қурилма», №IAP 04217-2008 й.). Натижада ўлчаш датчиги функционал вазифаларининг ортиши, уларнинг ўзгартириш аниқлигини ошириш ва габарит ўлчамларини кичиклаштириш имкони яратилган;
тортувчи нимстанция шинасидаги токни кучланишга ўзгартиргич қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Токни кучланишга ўзгартиргич», №IAP 04475-2008 й.). Натижада ўлчаш датчиги бир вақтда ток ўзгартиргичи электр тармоқларидаги бир, икки ёки уч фаза линияларида ўлчаш имкони яратилган;
электр ва магнит параметрлари тақсимланган ночизиқ магнит занжирларини такомиллаштирилган ҳисоблаш усули «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «ЭЧ-1» электр таъминот дистанциясининг Чуқурсой тортиш нимстанцияси ва «Тошметрополитен» унитар корхонаси электр таъминоти хизмати дистанциясининг тортувчи-пасайтирувчи нимстанциясида жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги НГ/1624-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида катта токлар индукцион датчиклари бошқариш режимларида ўлчаш аниқлигини ошириш имконини берган.