Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиев Азизбек Камолдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли ассортиментдаги трикотаж маҳсулотлари учун иплар ишлаб чиқариш технологиясини тадқиқ этиш” 05.06.02 - Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари) ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2526
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қаюмов Журамирза Абдираматович техника фанлари доктори, доцент (05.06.02), Ражапов Одил Олимович техника фанлари номзоди, доцент (05.06.02)
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳалқали йигирув машиналари ишчи қисмларини такомиллаштириш ва мақбуллаш асосида машина унумдорлигини ошириш, хоссалари кўрстакичлари юқори бўлган рақобатбардош трикотаж иплари ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳалқали йигириш машинасида бурам учбурчагини кичрайтириш натижасида толали қатламни цилиндрдаги қамров ёйини муқобил бурчагини таъминловчи ҳамда ипни кўтарувчи қурилма конструксияси яратилган;
ёпишқоқлик ва ишқаланишни ҳисобга олиб ипни сирт билан алоқасининг ёпишқоқ пластик модели ҳамда ипни сирт юзасида ўзаро контактдаги ҳаракатида ипнинг кўндаланг кесими деформациясини ҳисобга олувчи математик модели ишлаб чиқилган;
пахта толасидан ҳалқали йигириш усулида ишчи параметрларни сақлаган ҳолда корхонадаги мавжуд пишитиш учбурчагидан фарқли бўлган, қамров ёйи кичрайтирилган ип олиш усули яратилган;   
бурам учбурчагини кичрайтириш мақсадида толали қатламни цилиндрдаги қамров ёйини муқобил бурчаги, энг ахши сифатга эришиш учун мақбул пишитииганлик ҳамда урчуқ айланишлар сонининг оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳалқали йигириш машинасига толали қатлам қамров ёйини кичрайтирувчи қурилма қўйиш бўйича қилинган изланишлар натижалари асосида:
ҳалқали йигириш машинасига толали қатлам қамров ёйини кичрайтирувчи қурилма «Ҳоме техтиле НТ» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ» Уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги 03/25-1495 сонли маълумотномаси). Натижада ипнинг Устер бўйича нотекислиги 19 % га камайган, ипнинг пишиқлиги 7 % га ва узилишдаги узайиши  40 % га ошган ҳамда машинада ип узилишлар сони 47 фоизгача камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish