Sayt test rejimida ishlamoqda

Панжиева Нодира Нормахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа рақобатбардошлигини оширишда инвестицион фаолликни жадаллаштириш йўналишлари (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2844.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Эшимбетов Уктамжон Худайберганович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа рақобатбардошлигини оширишда инвестицион фаолликни жадаллаштириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада инвестицион фаолликни жадаллаштириш манбаларини ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича юқори (69,6 фоиз), меҳнат салоҳияти бўйича ўртача (62,4 фоиз) ва тадбиркорлик салоҳияти бўйича паст (44,9 фоиз) даражада боғлиқлигини аниқлаш асосида инвестиция ҳажмини ошириш юзасидан йондашув таклиф етилган;
Сурхондарё вилоятида иқтисодийот тармоқларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланиб, тармоқ ва тармоқлараро кластерларни (кўмир кластери Сариосийо, Бойсун, Шеробод туманларида, туристик кластерлар Термиз шаҳри, Шеробод, Термиз туманларида, тармоқлараро кластерлар Термиз, Денов, Қизириқ, Шўрчи, Жарқўрғон, Музработ туманларида, қурилиш материаллари кластери Жарқўрғон, Шеробод, Сариосийо, Олтинсой, Қумқўрғон, Узун туманларида) шакллантириш ссенарийлари ишлаб чиқилган;
минтақа иқтисодийот тармоқларида рақобатбардошлик даражасини ошириш кичик саноат зоналари (Қумқўрғон, Музработ, Шўрчи туманлари), кичик ва ўрта бизнес (Термиз шаҳри, Ангор, Денов туманлари), хизматлар соҳасида аутсорсинг, туризм, агрологистика марказларини ташкил қилиш асосланган;
Сурхондарё вилоятида инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада рақобатбардошликни оширишда инвестицион фаолликни жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада инвеститсион фаолликни жадаллаштириш манбаларини ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича юқори (69,6 фоиз), меҳнат салоҳияти бўйича ўртача (62,4 фоиз) ва тадбиркорлик салоҳияти бўйича паст (44,9 фоиз) даражада боғлиқлигини аниқлаш асосида инвеститсия ҳажмини ошириш юзасидан йондашув бўйича таклиф халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2021-йил 15-июндаги “Вилоятда инвеститсияларни жалб қилиш ва инвеститсия лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-29-7-8-0-К/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 27-февралдаги 04-04/554-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошиши натижасида вилоятда тадбиркорлик субектларининг инвестицион фаоллигини жадаллаштириш бўйича  қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда  устувор тамоқларга жалб қилинадиган инвестисия ҳажмини ошириш имконини берган;
Сурхондарё вилоятида иқтисодийот тармоқларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланиб, тармоқ ва тармоқлараро кластерларни (кўмир кластери Сариосийо, Бойсун, Шеробод туманларида, туристик кластерлар Термиз шаҳри, Шеробод, Термиз туманларида, тармоқлараро кластерлар Термиз, Денов, Қизириқ, Шўрчи, Жарқўрғон, Музработ туманларида, қурилиш материаллари кластери Жарқўрғон, Шеробод, Сариосийо, Олтинсой, Қумқўрғон, Узун туманларида) шакллантириш ссенарийлари ишлаб чиқиш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 27-февралдаги 04-04/554-сон маʻлумотномаси). Бунинг натижасида вилоятда корхоналар сони 7-10 фоизга ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3-7 фоизга ошиши асосланган;
минтақа иқтисодийот тармоқларида рақобатбардошлик даражасини ошириш кичик саноат зоналари (Қумқўрғон, Музработ, Шўрчи туманлари), кичик ва ўрта бизнес (Термиз шаҳри, Ангор, Денов туманлари), хизматлар соҳасида аутсорсинг, туризм, агрологистика марказларини ташкил қилиш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 27-августдаги “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 119-8-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 27-февралдаги 04-04/554-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида иқтисодийот тармоқларида жами 5,2 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилган;
Сурхондарё вилоятида инвеститсияларни жалб қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 27-февралдаги 04-04/554-сон маʻлумотномаси). Натижада, 2027-йилда минтақа иқтисодийот тармоқларига йўналтирилган инвеститсиялар ҳажми 1,4 баробарга ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,4 баробарга ошиши прогноз қилиниб, Сурхондарё вилояти иқтисодийот тармоқларига инвеститсияларни жалб қилиш даражасини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish