Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиев Бахтиёржон Чинобудинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси шароитидаги маҳсулдор сигирларда ёд, рух етишмовчилиги ва уларнинг оқибатидаги бепуштликлар”, 16.00.01 - Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/В66
Илмий раҳбар: Эшбуриев Бахтияр Маматкулович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Бакиров Бахтияр, ветеринария фанлари доктори, профессор; Кулдашев Отамурод Уразович, ветеринария фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғин сигирларда ёд ва рух етишмовчилиги оқибатида кузатиладиган алиментар бепуштликларнинг этиологияси, касалликларнинг кечиш хусусиятлари ва диагностикасини асослаш ҳамда сигирларда бепуштликларни олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси қорамолчилик фермер хўжаликлари шароитидаги соғин сигирларда ёд, рух микроелементлари етишмовчилиги ва улар оқибатида кузатиладиган бепуштликнинг тарқалиши, сабаблари ва иқтисодий зарари, патогенези ва кечиш хусусиятлари аниқланган;
Маҳсулдор сигирларда ёд ва рух етишмовчилиги иштаҳанинг ўзгариши (лизуха), шиллиқ пардаларнинг анемияси, тери қопламаси ялтироқлиги ва эластиклигининг пасайиши, пигментсизланиши пешона ва елкада жунларнинг кучли ўсиши, бўйин ва тизза соҳаларида терининг бурмали ҳолатга келиши каби диагностик аҳамиятга эга симптомлар билан кечиши илмий асосланган;
Сигирларда ёд ва рух етишмовчилиги оқибатидаги бепуштликлар нотўлиқ жинсий цикл ва (ареактив, ановулятор жинсий цикл) куйикишнинг яширин кечиши, сервис даврининг ўртача 90-110 кунгача узайиши аниқланган.  
Сигирларда асосан ёд, рух етишмовчилиги билан кечадиган микроелементозлар ва улар оқибатидаги бепуштликлар қондаги гемоглобин, умумий оқсил, глюкоза, ишқорий заҳира ва рух миқдорларини камайиши билан характерланиши тадқиқотларда исботланган.
Соғин сигирларда ёд, рух микроелементлари етишмовчилиги ва улар оқибатида кузатиладиган бепуштликларни олдини олиш учун микроелементлар билан бойитилган гранула шаклидаги омухта ем берилиши уларнинг пуштдорлиги ҳамда маҳсулдорлигига ижобий таъсир этиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитидаги маҳсулдор сигирларда ёд, рух етишмовчилиги ва уларнинг оқибатидаги бепуштликлар бўйича ишлаб чиқилган  натижалар асосида:
«Фарғона водийси шароитида маҳсулдор сигирларда ёд ва рух етишмовчилигининг этиопатогенези, эртачи диагностикаси» бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 17-мартдаги 02/23-116-сон маълумотномаси). Натижада сигирларнинг ёд, рух етишмовчилиги ва улар оқибатидаги бепуштликларининг сабаблари, ривожланиши ва кечиш хусусиятлари, симптом ва синдромларини ўрганиш асосида эртачи диагностика қилишга эришилган;
«Фарғона водийси шароитида маҳсулдор сигирларда ёд, рух етишмовчилиги ва уларнинг оқибатидаги бепуштликларни олдини олиш» бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 17-мартдаги 02/23-116-сон маълумотномаси). Натижада соғин сигирларда ёд, рух етишмовчилигини гуруҳли профилактика қилиниши ҳамда сут маҳсулдорлигининг ўртача 5,4 литрга, улардан олинган бузоқларнинг туғилгандаги тана вазнининг назоратга нисбатан ўртача 7,4 кг га юқори бўлишини таъминлаган.
Фарғона водийси қорамолчилик фермер хўжаликларида соғин сигирларда ёд, рух етишмовчилиги ва уларнинг оқибатидаги бепуштликларни гуруҳли профилактика қилишда микроелементлар тузлари билан бойитилган гранулаланган емларни қўллаш усуллари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 17-мартдаги 02/23-116-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулдор сигирларда ёд ва рух етишмовчилиги оқибатидаги бепуштликларнинг олдини олишга эришилган ҳамда иқтисодий самарадорлик бир бош сигир ҳисобига ўртача 410450,6 минг сўмни, бир сўмга харажатлар қоплами эса 5,07 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish