Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Юсуф Шодиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп компонентли аралашмаларни ажратишнинг технологик жараёнларини такомиллаштирилган бошқариш», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Т512.

Илмий раҳбар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: “Ximavtomatika” масъулияти чекланган жамият.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп компонентли аралашмаларни ажратишнинг мураккаб технологик жараёнларини бошқаришнинг такомиллаштирилган тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

объектни бошқариш учун ноаниқ маҳсулий тизим кўринишида шакллантириладиган ёндашув ишлаб чиқилган;

инвариант бошқариш тизимининг параметрларини ҳисоблаш асосида ажратиш колонналари қисмларининг динамик модели ишлаб чиқилган;

ажратиш колонналарининг иш режимларини тайёр маҳсулот сифат кўрсаткичлари бўйича дастурий-мантиқий бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;

ноаниқ мантиқ усуллари арсенали асосида ажратиш колоннасининг тезкор автоматлаштирилган бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;

ноаниқ-тўпламли тушунчалар асосида кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнларининг вазиятли бошқариш усули ишлаб чиқилган;

этил спиртини ишлаб чиқаришдаги брагоректификация қурилмаларини такомиллаштирилган бошқаришнинг АРС-тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Брагоректификация қурилмаларининг технологик схемасини такомиллаштириш ва уларнинг иш режимларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кўп компонентли аралашмаларни ажратиш колоннасининг иш режимларини бошқаришнинг дастурий-мантиқий алгоритми Янгийўл шаҳридаги “BIOKIMYO” АЖда жорий қилинган (“Ўзшаробсаноат” АЖнинг 2018 йил 16 апрелдаги ТУ-1083-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш жараёнининг бошқариш сифатини яхшилашга имкон берган;

ноаниқ мантиқ асосида ажратиш колоннасини бошқариш алгоритми “Биокимё” АЖда жорий қилинган (“Ўзшаробсаноат” АЖнинг 2018 йил 16 апрелдаги ТУ-1083-сон маълумотномаси). Натижада кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнларининг бошқариш тизимини  такомиллаштиришга имконият яратилган;

ноаниқ тўпламлар асосида кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнларининг вазиятли бошқариш усули “Биокимё” АЖда жорий қилинган (“Ўзшаробсаноат” АЖнинг 2018 йил 16 апрелдаги ТУ-1083-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнларининг такомиллаштирилган бошқаришдаги энергия ва ресурслар сарфини 5-10 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish