Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқов Алижон Нематулла ўғлининг
 бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Диний масканларда содир бўладиган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш (масжидлар мисолида)”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т2024
илмий раҳбар: Ёқубов Улуғбек Адхамович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси
DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Тошкент кимё технологиялари институти етакчи илмий ходими, т.ф.д., профессор Бекназаров Хасан Сайбназарович; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи, т.ф.ф.д. (PhD), доцент Жумаев Сайфиддин Қодирович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат архитектура қурилиш университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади масжидларда ёнғин  ва бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлганда инсонлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни хавфсиз эвакуация қилиш жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш, масжидларни режалаштириш, лойиҳалаш, шунингдек, масжидларда инсонлар хавфсизлиги таъминлаш усулларини тадқиқ этиш бўйича янгича илмий асосланган ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
масжидларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда инсонлар ҳаёти ва соғлигига нисбатан юзага келиши мумкин бўлган хавфни рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида олдиндан прогнозлаш имкониятини берувчи электрон дастур масжидларда содир бўладиган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва тезкорлик билан бартараф этиш самарадорлигини 15-20% гачаошириш мумкинлиги аниқланган;
оммавий тадбирлар вақтида инсонларни хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида маълум ҳудудда режалаштирилган инсонлар сонидан келиб чиқиб, намозхонанинг талаб этиладиган майдонини ҳисоблаш услубиятлари ишлаб чиқилиши хавфсиз эвакуация қилиш самарадорлиги 10-15% гача яхшилаш усуллари такомиллаштирилган;
инсонларни масжид биносидан хавфсиз эвакуация қилиш борасида олиб борилган илмий ҳисоблаш ишлари рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилиб, турли тоифадаги инсонларнинг ҳамда уларни масжиднинг турли қисмларида бир вақтда бўлишини инобатга олган ҳолда эвакуация вақтини автоматик ҳисоблаш имкониятини берувчи алоҳида махсус самарадор дастур ишлаб чиқилишига эришилган;
ёнғин ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш имкониятини берувчи эвакуация дастури орқали бинодаги одамларнинг беталофат ва саросимсиз ҳаракатини бошқариш, ёнғинни дастлабки босқичида ўчиришни ташкил этиш, ҳамда содир бўлган ёнғин ва фавқулодда вазиятларда  бинодаги инсонларни ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилишда самарадор эканлигини аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диний масканларда содир бўладиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
Диний масканларда содир бўладиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш усулларини амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йилнинг 10 февраль кунидаги №25/6484711/1-653-сонли ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси томонидан 2023 йилнинг 10 март кунидаги 36/3-1476-сонли далолатномалар олинган. 2023 йил 15 март куни “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ЛИТИ институтидан амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида №7/243-сонли маълумотнома олинган. Натижада ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда инсонларни хавфсиз эвакуация қилиш вақти аниқлаш, инсонлар ҳаёти ва соғлиги учун юзага келиши мумкин бўлган хавфларни олдиндан прогнозлаш имкони яратилиши билан биргаликда, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва тезкорлик билан бартараф этиш 15-20% гача, фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш самарадорлиги 10-15% гача яхшиланишига эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish