Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадридинова Барнохон Камалидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қандли диабет 2 тури бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ривожланиши ҳавф омилларини баҳолаш”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2068.
Илмий раҳбар: Джураева Азиза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диабетик нефропатия билан кечган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллигининг терминал буйрак етишмовчилиги босқичига ўтишининг энг муҳим ҳавф омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба буйраклар фильтрация фаолиятининг сақланиш босқичи ва даражасига қараб сурункали буйрак касаллиги ривожланишининг муҳим омилларидан анемия, систолик артериал қон босими, диастолик артериал қон босими, Д витамини етишмовчилиги, диабетнинг давомийлиги, триглицеридлар ва паст зичлигдаги липопротеидларнинг юқори даражаси, уролитиаз ва бирга келадиган қон томир асоратлари аниқланган;
гемодиализдаги қандли диабети мавжуд ва диабетсиз беморларда Kidney Disease Quality of Life Short Form сўровномаси асосида ҳаёт сифати қиёсий таҳлили қандли диабетли беморлар руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг паст эканлиги  аниқланган;
қандли диабет 2 тур билан касалланган беморларда жисмоний фаоллик ва систолик артериал қон босими, диастолик артериал қон босими ўртасидаги кучли ижобий  ҳамда тана вазни индекси билан тескари боғлиқлиги, холестерин, мочевина, креатинин даражаси ва жисмоний фаоллик ўртасида гемодиализдаги ва диабетсиз беморларга нисбатан ўртача тескари корреляция аниқланган;
2 тур қандли диабет ва сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда клиник  ва лаборатор текшириш натижалари асосида терминал буйрак етишмовчилиги тез ривожланиши ва оқибатларини олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 27-мартдаги 23z/010-сон хулосасига кўра:
терминал буйрак етишмовчилиги ривожланиши эрта предикторлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (01.11.2021 й.; № 01/701), ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (01.12.2021 й.; № 51) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • сурункали буйрак касаллиги кечишининг оғирлашиши хавф омилларини эрта аниқлашга ёрдам беради; • сурункали буйрак етишмовчилиги профилактика усулларини оптималлаштиради; • гемодиализ муолажасига муҳтож беморлар сонини камайтиради; • қандли диабет 2 тур билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ва уларнинг меҳнатга лаёқатини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гемодиализ муолажаси бир сеанси 1 нафар бемор учун бюджет хисобида 265 000 сўмга тенг. Терминал буйрак етишмовчилиги билан касалланган бемор хафтасига 3 маротаба, ойига 12 маротаба, йилига 144 та сеанс олиши лозим. Бу эса йилига 1 нафар бемор учун 38 160 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: юқорида аниқланган ҳавф омиллар қандли диабет 2 тур билан касалланган беморларда диабетик нефропатия прогрессияси олдини олиш, гемодиализ муолажасига муҳтож беморлар сонини камайтириш ва хар бир бемор учун йилига сарфланадиган маблағларининг 38 160 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Қандли диабет 2 тури бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ривожланиши ҳавф омилларини баҳолаш»  мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1772-сон хат юборилган. гемодиализдаги қандли диабети бор ва диабетсиз беморларда Kidney Disease Quality of Life Short Form сўровномаси асосида ҳаёт сифатининг қиёсий таҳлили натижасида, қандли диабети бор беморлар руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсатгичларининг паст эканлиги аниқланган.
2-тур диабет билан оғриган беморларда ҳаёт сифатининг нисбатан пастлиги диализ сеанслари билан таъминланишнинг етарли даражада назорат қилинмаслигини тавсифлайди. Ушбу анкета, ўз навбатида, 2-тур диабет билан оғриган беморларни бошқаришда энг заиф нуқталарни аниқлашга касаллик якуни истиқболини белгилашда фойдаланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий – амалий маълумотлар Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (01.11.2021 й.; № 01/701), ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (01.12.2021 й.; № 51) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • қандли диабет билан оғриган беморларда сўровнома асосида ҳаёт сифати кўрсатгичларини ўрганиш беморлар клиник ҳолатини адекват баҳолайди; • даволаш натижаларини объективлаштиради; • амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот вақтида беморлар ҳаёт сифати кўрсатгичлари ва биокимёвий қон таҳлиллари ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланди. Бу эса етакчи хавф омилларига қараб даволаш схемасини оптималлаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини  яхшиланиш имконини беради. Ҳаёт сифати паст бўлган бир қатор бермолар ҳафтасига 4 маротаба диализ муолажасини олишга мажбур, шу сабали ушбу гуруҳ беморларга ойига 16 та сеанс, йилига 192 та сеанс тўғри келади. Иқтисодий томондан хар бир бемор учун 50 880 000 сўм миқдорни ташкил қилади. Хулоса: гемодиализ олган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш бемор аҳволининг оғирлигини тўғри баҳолашга ва гемодиализ сеанслари сонини камайтириш учун оптимал даволаш усулини танлашга ва хар бир бемор учун 50 880 000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгантирилган ҳолда фойдаланиш: «Қандли диабет 2 тури бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ривожланиши ҳавф омилларини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича  Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1772-сон хат юборилган. қандли диабет 2 тур билан касалланган беморларда жисмоний фаоллик ва систолик артериал қон босими, диастолик артериал қон босими ўртасида кучли ижобий муносабатни ва ТВИ  билан тескари муносабат, хамда холестерин, мочевина креатинин даражаси ва жисмоний фаоллик ўртасида гемодиализдаги диабетсиз беморларга нисбатан ўртача тескари корреляция аниқланган;
2-тур диабет билан оғриган беморларда ҳаёт сифати ва биокимёвий кўрсатгичлар ўртасидаги корреляция, диализ муолажаси билан таъминланишнинг етарли даражада назорат қилинмаслигини тавсифлайди. Ушбу анкета, ўз навбатида, 2-тур диабет билан оғриган беморларни бошқаришда энг заиф нуқталарни аниқлашга касаллик якуни истиқболини белгилашда фойдаланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий – амалий маълумотлар Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (01.11.2021 й.; № 01/701), ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (01.12.2021 й.; № 51) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • қандли диабет билан оғриган беморларда сўровнома асосида ҳаёт сифати кўрсатгичларини ўрганишга хизмат қилади: • диализдаги беморлар даволаш натижаларини оптималлаштиради; • амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳаёт сифати паст бўлган бир қатор бермолар ҳафтасига 4 маротаба диализ муолажасини олишга мажбур, шу сабали ушбу гурух беморларга ойига 16 та сеанс, йилига 192 та сеанс олишига тўғри келади. Иқтисодий томондан хар бир бемор учун 50 880 000  сўмни ташкил қилади. Хулоса: гемодиализ муолажасини оладиган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш давлат бюджетини хар бир бемор учун 50 880 000 сўм иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликдан кенгантирилган ҳолда фойдаланиш: «Қандли диабет 2 тури бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ривожланиши ҳавф омилларини баҳолаш»  мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1772-сонли хат юборилган. 
2  тур қандли диабет ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморкарда клиник ва лаборатор текшриш натижалари асосида терминал буйрак йртишмовчилиги тез ривожланиши ва оқибатларини олдини олиш чора - тадбирлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган алгоритм асосида сурункали буйрак касаллиги терминал босқичи ривожланиши профилактикаси такомиллаштирилган ва бу касаллик оғир босқичи, хамда диализга муҳтож беморлар сонини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: терминал буйрак етишмовчилиги ривожланиши эрта предикторлари Бухоро вилаяти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (01.11.2021 й.; № 01/701), ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (01.12.2021 й.; № 51) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • аниқланган хавф омиллари 2 тур қандли диабет ва сурункали буйрак касаллигини эрта ташҳислаш истиқболини белгилайди; •систолик, диастолик артериал қон босими, триглицеридлар ва паст зичлигдаги липопротеидларнинг консентрацияси камайиши, витамин Д дефицити, камқонлик белгиларини бартараф этиш сурункали буйрак касаллиги ривожланиши ҳавфини камайтиради ва беморларни даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллигини эрта ташхисоти ва самарали давонинг қўлланилиши, тавсия этилган диагностик ва прогностик мезонлардан фойдаланиш хар бир бемор учун бюджет маблағларни 38 160 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: қандли диабет 2 тури бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ривожланиши ҳавф омилларини баҳолаш ва даво чораларини оптималлаштириш ҳисобига хар бир бемор учун 38 160 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгантирилган ҳолда фойдаланиш: «Қандли диабет 2 тури бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ривожланиши ҳавф омилларини баҳолаш»  мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1772-сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish