Усманова Зумрад Исламовнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt150.
Илмий раҳбар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёркин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норчаев Асатилло, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда туристик-рекреацион хизматлар бозорида таклифнинг дифференциацияси асосида унинг истиқболини башорат қилиш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«рекреация», «рекреацион туризм» ва «туристик-рекреацион хизматлар» тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти туристик-рекреацион хизматларнинг иқтисодиёт тармоқларидаги мультипликатив самарани инобатга олган ҳолда илмий жиҳатдан очиб берилган;
минтақада (Самарқанд) туристик-рекреацион хизматлар салоҳиятини мувофиқлаштирадиган туристик-рекреацион хизматлар соҳасидаги корхоналарнинг ягона ахборот-аналитик бошқариш тизими таклиф қилинган;
туристик ресурслар ва объектлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва улар асосида янги туристик маршрутларни тайёрлашда ёрдам берадиган туризмни ривожлантиришнинг минтақавий геоахборот тизимини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон ҳудудларида туристик-рекреацион хизматлар бозорининг ривожланиш тенденциясида санатор-курорт ва дам олиш муассасалари фаолиятининг ривожланиш даражаси бўйича ҳудудий бирликлар концентрацияси ва таклифнинг дифференциацияси аниқланган;
Ўзбекистон Республикасида 2018–2021 йиллар даврида туристик-рекреацион хизматларни ривожлантиришнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда туристик–рекреацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«рекреацион туризм» атамаси, «рекреация» тушунчаси ҳамда геоахборот тизимини шакллантириш ҳақидаги маълумотлар «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» таълим йўналишининг талабалари учун тайёрланган «Туризм: назария ва амалиёт» номли дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 89-03-583-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот иши натижалари туризмга оид фанларни такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини янада оширишга қаратилган;
рекреация объектларининг жойлашуви ва ҳудудлар кесимидаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланишда ягона ахборот-аналитик бошқариш тизими «Ўзбектуризм» миллий компанияси Самарқанд вилоят минтақавий бўлими томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Самарқанд вилоят минтақавий бўлимининг 2016 йил 16 майдаги 84-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш туристик-рекреацион хизматлар соҳасида ҳудуд ресурслар салоҳиятининг ўзаро функционал алоқаларини таъминлашга ҳамда мазкур ҳудудда туристик-рекреацион хизматлар соҳасида барқарор ривожланишга имкон берган;
Самарқанд вилояти туристик-рекреацион объектларнинг геоахборот тизимини шакллантириш тартиби ҳудудий туроператорларнинг янги туристик маршрутлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиш учун «Ўзбектуризм» миллий компанияси Самарқанд вилояти минтақавий бўлими фаолиятига жорий қилинган («Ўзбектуризм» миллий компанияси Самарқанд вилояти минтақавий бўлимининг 2016 йил 16 майдаги 85-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02-09/4069-сон маълумотномалари). Илмий натижадан фойдаланиш вилоятда туризм соҳасига ва унга турдош бўлган корхоналарда қўшимча равишда 8,4 мингта янги иш ўринларини очиш имкониятини берган;
туристик-рекреацион ресурсларининг геоахборот тизими ишланмасига “IX-Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” Республика ярмаркасида қуйидаги шартномалар тузилган: ТАТУ Самарқанд филиали билан ХТ-5/2016-сон шартнома, ОАЖ «Talaba Food Servis» корхонаси билан ХТТС-8/2017-сон, ОАЖ «Javoxir plus express» корхонаси билан ХТТС-12/2017-сон, СамДАҚИ билан 4-сон шартномалар;
Ўзбекистон туристик-рекреацион хизматлар бозорининг ривожланиш тенденциясида санатор-курорт ва дам олиш муассасалари фаолиятининг ривожланиш даражаси бўйича ҳудудий бирликлар концентрациясини аниқлаш бўйича илмий тавсиялар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг 2017 йил 28 ноябрдаги БМ-13/1791-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш минтақаларда тегишли рекреация инфратузилмаларининг ташкил этилишига, мавжуд санатория ва соғломлаштириш масканларидан самарали фойдаланишга, янгиларини қуриш ва туристик-рекреацион хизматлар соҳасининг жадал ривожланишига олиб келган;
Ўзбекистон Республикасида 2018–2021 йиллар даврида туристик-рекреацион хизматларни ривожлантиришнинг прогноз параметрларини асослаш бўйича илмий тавсиялар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг 2017 йил 28 ноябрдаги БМ-13/1791-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2018-–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси санатор-курорт муассасалари сонининг ўртача йиллик 15% га, санатор-курорт муассасалари томонидан хизмат кўрсатилган жами фуқаролар сонининг ўртача йиллик 14% га, санатор-курорт муассасалари томонидан хизмат кўрсатилган хорижий фуқаролар сонининг ўртача йиллик 16% га ўсиши кутилмоқда.