Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаева Малика Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «HDV инфекциясида клиник ва молекуляр генетик паралелликлар», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2PhD/Tib1910.
Илмий раҳбар: Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ибадова Гульнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: HDV инфекциясида клиник ва молекуляр генетик паралелликларни аниқлаш ва бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гепатит B нинг асимптоматик ташувчилари орасида HDV аниқланиши исботланган;
гепатоцитлар цитолизи сабабли сурункали HDV инфекцияси бўлган беморларда жигар фиброзининг ривожланишида микроРНК-122 экспрессия даражаси сабаб эканлиги исботланган;
илк бор гепатоцитлар шикастланиши ҳисобига микроРНК-122 экспрессия миқдори вируснинг РНКси ва HBsAg нинг миқдорий кўрсаткичларини ортишига олиб келиши аниқланган;
ВГB+D нинг оила ичида тарқалишининг олдини олиш учун мулоқатда бўлган шахсларни ВГВ га қарши эмлаш орқали ВГВ билан касалланиш камайганлиги сабабли асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 13 июндаги 1н-з/13-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: HBV инфекцияси илк бор аниқланган шахслар орасида HDV инфекциясининг тарқалиш даражаси аниқлаш HBV билан касалланган беморлар орасида HDV нинг тарқалишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ушбу инфекцияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: HDV инфекциясини эрта ташхислаш алгоритми Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 11 ноябрдаги 22-сон буйруғи, Тошкент шаҳридаги биринчи шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 21 октябрдаги 163/1-сон буйруғи ва Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 15 октябрдаги 71-сонли буйруғига асосан ушбу шифохоналар бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • HBV инфекцияси илк бор аниқланган шахслар орасида НDV инфекцияси эрта аниқланади; • НDV инфекцияси оқибатида юзага келадиган жигар фибрози, циррози ва гепатоцеллюляр карцинома каби асоратларнинг юзага келиши камаяди; • беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: Гепатит D вирусини белгиларсиз ташувчиларни ўз вақтида аниқлашнинг иқтисодий харажатлари сурункали вирусли гепатит D билан янги касалланган беморларни даволашдан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада камайтиради, бу ҳар бир бемор учун йилига 41249341 сўмни, 1 кишини скрининг текшируви эса, 47000 сўмни ташкил этади. Мулоқатда бўлган шахсларни, хусусан, оила аъзоларини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказиш ва эмлаш оила ичидаги зарарланишни камайтиради ва СВГВ+D билан касалланган 1 нафар беморни даволаш учун бюджет харажатларидан йилига 41 249 341 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Мулоқатда бўлган шахсларни, хусусан, оила аъзоларини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказиш ва эмлаш СВГВ+D билан касалланган 1 нафар беморни даволаш учун бюджет харажатларидан йилига 41 249 341 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «HDV инфeкциясида клиник ва молeкуляр гeнeтик параллeлликлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича РИЭМЮПКИАТМнинг Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари томонидан 2023 йил 1 июндаги 344-сон хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: жигар фибрози зўрайишида ва жигар циррозида қонда микроРНК-122 миқдори камайиб бориши ва унинг гепатит D да жараён фаоллиги билан боғлиқлиги кузатилди. СГD беморлар гуруҳига нисбатан ЖЦнинг ривожланиши микроРНК-122 миқдорининг 3,7 баравар камайиши билан ифодаланади. МикроРНК-122 маркери гепатит D билан касалланган беморларнинг лаборатор мониторингида жигар шикастланиши оғирлигининг ва СГD да жигар фибрози шаклланиши тезлигининг кўрсаткичи сифатида қўлланилиши мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: МикроРНК-122 экспрессия даражаси ва жигар фиброзининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 11 ноябрдаги 22-сон буйруғига, Тошкент шаҳридаги биринчи шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 21 октябрдаги 163/1-сон буйруғига ва Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 15 октябрдаги 71-сонли буйруғига асосан ушбу шифохоналар бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги қуйидагилардан иборат: • НDV инфекцияси оқибатида юзага келиши мумкин бўлган жигар фибрози, циррози ва гепатоцеллюляр карцинома каби асоратлар юзага келишининг олди олинади; • беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: МикроРНК-122 маркери гепатит D билан касалланган беморларнинг эрта ташхисотида ва даволаш жараёнида қўлланилиши жигар фиброзини эрта аниқлаш имконини беради ва сурункали вирусли гепатит D билан касалланган 1 нафар беморни даволаш учун бюджет харажатларидан йилига 41 249 341 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: МикроРНК-122 маркерини сурункали вирусли гепатит D эрта ташхисотида ва даволаш жараёнида қўллаш сурункали вирусли гепатит D билан касалланган 1 нафар беморни даволаш учун бюджет харажатларидан йилига 41 249 341 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «HDV инфeкциясида клиник ва молeкуляр гeнeтик параллeлликлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича РИЭМЮПКИАТМнинг Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари томонидан 2023 йил 1 июндаги 344-сон хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: HDV вирус юкламаси даражаси, HBsAg нинг миқдорий кўрсаткичлари ва микроРНК-122 экспрессияси даражаси ўртасида бевосита боғлиқлик аниқланиб, бу факт микроРНК-122 нинг юқори даражаси HDV репликацияси жараёнига билвосита таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий килиниши: HDV вирус юкламаси, HBsAg нинг миқдорий кўрсаткичлари ва микроРНК-122 экспрессиясини сурункали HDV инфекциясида аниқлаш Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 11 ноябрдаги 22-сон буйруғига, Тошкент шаҳридаги биринчи шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 21 октябрдаги 163/1-сон буйруғига ва Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 15 октябрдаги 71-сонли буйруғига асосан ушбу шифохоналар бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги қуйидагилардан иборат: HDV вирус юкламаси даражаси, HBsAg нинг миқдорий кўрсаткичлари ва микроРНК-122 экспрессияси кўрсаткичларини аниқлаш HDV репликацияси жараёнини баҳолаш ва сурункали гепатит D нинг зўрайиши ва унинг жигар циррозга ўтиш хавфи аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: Вирус юкламаси, HBsAg миқдорий кўрсаткичини ва микроРНК-122 экспрессияси кўрсаткичларини бевосита аниқлаш оптимал терапияни танлашда ва даволашда ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради. Хулоса: Қонда вирус юкламаси, HBsAg миқдорий кўрсаткичини ва микроРНК-122 экспрессияси кўрсаткичларини аниқлаш муҳим диагностик ва прогностик аҳамиятга эга ва ушбу кўрсаткичлар оптимал терапияни танлаш ва даволашни мониторинг қилишда муҳим аҳамиятга эга. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «HDV инфeкциясида клиник ва молeкуляр гeнeтик параллeлликлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича РИЭМЮПКИАТМнинг Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари томонидан 2023 йил 1 июндаги 344-сон хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: Ўзбекистонда HDV инфекциясининг иқтисодий юкини аниқлаш мулоқатда бўлган шахсларни (оила аъзоларини) ўз вақтида текшириш ва вирусли гепатит В га қарши эмлашни ўтказишнинг самараси сурункали гепатит D билан касалланган беморларни даволаш учун бевосита харажатларни тежаш ва вирусли гепатит D юкини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий килиниши: Сурункали вирусли гепатит D нинг ижтимоий-иқтисодий юкини аниқланиш натижалари Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 11 ноябрдаги 22-сон буйруғига, Тошкент шаҳридаги биринчи шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 21 октябрдаги 163/1-сон буйруғига ва Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2022 йил 15 октябрдаги 71-сонли буйруғига асосан ушбу шифохоналар бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистонда HDV инфекциясининг иқтисодий юкини аниқлаш мулоқатда бўлган шахсларни (оила аъзоларини) ўз вақтида текшириш ва вирусли гепатит В га қарши эмлашни ўтказишнинг самараси сурункали гепатит D билан касалланган беморларни даволаш учун бевосита харажатларни тежаш ва вирусли гепатит D юкини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: Вирусли гепатит D ни белгиларсиз ташувчиларни ўз вақтида аниқлашнинг иқтисодий харажатлари сурункали вирусли гепатит D билан янги касалланган беморларни даволашдан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада камайтиради, бу ҳар бир бемор учун йилига 41249341 сўмни, 1 кишини скрининг текшируви эса, 47000 сўмни ташкил этади. Мулоқатда бўлган шахсларни, хусусан, оила аъзоларини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказиш ва эмлаш оила ичидаги зарарланишни камайтиради ва СВГВ+D билан касалланган 1 нафар беморни даволаш учун бюджет харажатларидан йилига 41 249 341 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Мулоқатда бўлган шахсларни (оила аъзоларини) ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказиш ва вирусли гепатит В га қарши эмлаш СГD билан касалланган беморларни ҳар йили даволашдан кўра иқтисодий жиҳатдан фойдалироқдир. Рефлекс тестини ўтказиш ва мулоқатда бўлган шахсларни эмлаш нархи ҳар бир мулоқатда бўлганлар учун 47 000 сўмни ташкил этади. Ваҳоланки, СГD билан касалланган беморларни даволаш учун йилига 41249341 сўм сарфланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «HDV инфeкциясида клиник ва молeкуляр гeнeтик параллeлликлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича РИЭМЮПКИАТМнинг Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари томонидан 2023 йил 1 июндаги 344-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish