Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабов Сардор Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарни фонд бозорида акциялар нархини барқарорлигини таъминлаш ёʻллари (цемент ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятлари мисолида)”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3172.
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарход Исамович, иқисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Бурхонов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни фонд бозорида акциялари нархини барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхона акциядорларига оддий акцияларни бозор қийматининг 95 фоизидан паст бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни кенг қўллаш орқали корхонанинг устав капиталини ошириш таклиф этилган;
корхонанинг битта акциясига тўғри келадиган базавий даромадини баҳолаш қўшимча тарзда акцияларнинг “иккиламчи бозордаги нархининг ўзгариши” кўрсаткичидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган; 
корхонанинг акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозларни ходимлар учун “акция опсион”ларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
“Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти акцияларининг иккиламчи бозор нархи ўзгаришининг нарх бўйича графиклардаги визуал тўлқинлар тизимидан фойдаланган ҳолда иккинчи тартибли чизиқли дифференциал тенгламаларни қўллаш орқали кунлик ўзгариш прогнози ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар акциялари нархларини барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
корхонанинг акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозлар одатдаги акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларга жойлаштирилганда, акциядорларига оддий акцияларни бозор қийматининг 95 фоизидан паст бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни кенг қўллаш орқали устав капитали ошириш бўйича таклифи “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 16 йилдаги 6/756-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши асосида корхонанинг устав капитали 2021-йилга нисбатан 2022-йилда 5,3 фоизга ошган; 
корхонанинг битта акциясига тўғри келадиган базавий даромадини таҳлил этишда акцияларини “иккиламчи бозордаги нархини ўзгариши” билан баҳолаш бўйича таклифи “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 16 йилдаги 6/756-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида фонд бозорида акциялар эркин муомалада бўлиши таъминлаш орқали 2021-йилда дивиденд ставкаси 16,75 га, 2022-йилда эса ташкилот ишлаб чиқариш қувватини ошириши натижасида дивиденд ставкаси 26,86 га кўтарилишига эришилган;
корхонанинг акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозларни ходимлар учун “акция опсион”ларидан фойдаланиш бўйича таклифи “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 16 йилдаги 6/756-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши акцияга тўғри келадиган даромаднинг камайиши ёки ҳар бир акция учун зарарнинг ошиши 2021-йилга нисбатан 2022-йилга 1,2 фоизга камайиб, оддий акциялар учун даромадлар ҳажми (ЭПС) 2022-йилда 1024 сўмни ташкил этган;
“Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти акцияларининг иккиламчи бозор нархи ўзгаришининг нарх бўйича графиклардаги визуал тўлқинлар тизимидан фойдаланган ҳолда чизиқли дифференциал тенгламаларни қўллаш орқали кунлик ўзгариш прогнози “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 16 йилдаги 6/756-сонли маълумотномаси). 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish