Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланиязов Арман Бахитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped536.
Илмий раҳбар: Кудайбергенова Тажихал Кучкаровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (майллар, қизиқиш ва ҳиссиёт) педагогик ёндашувлар асосида объэктив-аниқ билимлар, субъект-субъект муносабатлар ҳамда ахборотларни узатиш механизмлари билан маънавий қадриятларнинг англанганлиги ва амалий фаолиятда намоён бўлиш динамикасига (сўз ва амал бирлиги) устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш тузилмаси (эмоционал-когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи) ўқувчиларнинг “ўз-ўзига ва ўзгаларга бўлган муносабати” тизими асосида ижобий фаолият турларига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;  
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик модели шахсий-фаолиятли, аксиологик ва гуманистик ёндашувлар асосида ўқувчиларда қадриятларга оид аниқ билим ва тасаввурларни ҳосил қилиш, уларнинг моҳиятини англашга йўналтирилган қадриятли-мақсадли, мазмунли, тефлексив ва ташхисли-натижали блокларнинг яхлитлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик жараён дарс ва дарсдан ташқари таълим шаклларида қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш стратегияларини қўллашга доир ўқитувчи фаолиятининг тарбиявий, меъёрий, технологик, изчиллик, концептуал фаолият босқичларида назарий ва амалий тайёргарликнинг уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини педагогик ёндашувлар асосида объектив-аниқ билимлар, субъект-субъект муносабатлар ҳамда ахборотларни узатиш механизмлари билан маънавий қадриятларнинг англанганлиги ва амалий фаолиятда намоён бўлиш динамикасига (сўз ва амал бирлиги) устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан «Тарбия» фанининг таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 апрелдаги 01/11-02/02-537-сон маълумотномаси). Натижада, «Тарбия» фани бўйича компетенциялар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш тузилмасини ўқувчиларнинг “ўз-ўзига ва ўзгаларга бўлган муносабати” тизими асосида ижобий фаолият турларига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир  таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 февралдаги 02-07-456/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга мезонлари (маънавий-ахлоқий тарбияланганлик ва қадриятларга нисбатан ҳиссий йўналганлик ва ҳ.к.) ва даража (юқори, ўрта, паст) кўрсаткичларини аниқлашга эришилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик модели ўқувчиларда қадриятларга оид аниқ билим ва тасаввурларни ҳосил қилиш, уларнинг моҳиятини англашга йўналтирилган қадриятли-мақсадли, мазмунли, тефлексив ва ташхисли-натижали блокларнинг яхлитлигини таъминлаш орқали такомиллаштириш ҳамда дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий ишлар жараёнида қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш стратегияларини қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” (2012-2016 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 февралдаги 02-07-456/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш шарт-шароитларини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish