Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Ирода Акрамджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жамият манавий муҳитини барқарорлаштиришда ахлоқий меъёрлаштириш технологиялари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal519.
Илмий раҳбар: Қаххорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Муҳаммаджонова Лаълихон Ашуралиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Балтабаева Аида Тинайбекова, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият маънавий тараққиётининг барқарорлигини таъминлашда ахлоқий меъёрлаштириш технологияларининг хусусиятларини ижтимоий-фалсафий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият маънавий муҳитини барқарорлаштиришда хулқ-одоб (сабр, қаноат, ташаббус, шижоат) сифатларининг шахс иродавий характерини ахлоқий меъёрлаштиришга оид технологияларининг ақлий-интеллектуал, ҳиссий-эмоционал асосларини яратиш ва таълим-тарбия тизимини обектив заруратга мослаштиришда ижтимоий восита сифатидаги аҳамияти асосланган;
маънавий муҳитда ахлоқий ворислик (жадид маърифатпарварлари таълимотидаги) илм ва ахлоқ уйғунлиги, фикрий, хулқий тарбияда ибрат ва намунанинг мавжудлиги оила микро муҳитида миллий қадриятлар тизимини ассимиляцияция ва деформациядан сақлаб қолувчи анъанавий гуманистик мезонлари ҳамда авлодлараро ворисийлик тараққиётини таъминловчи замонавий прогрессия хусусияти очиб берилган;
ёшлар дунёқарашини шаклланишида ахлоқий меъёрлаштириш (китобхонлик ва мулоқот технологияси)нинг ижтимоий-маданий жиҳати жамият тараққиётида инсон фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишига оид аксиологик омилларнинг умуминсоний қадриятлар ва миллий манфаатлар устуворлигига эришишдаги замонавий асослари аниқланган;
тараққиётнинг янги босқичида жамият муҳитни ахлоқий меъёрлаштиришнинг асосий устувор йўналиши сифатида ижтимоий назоратнинг дахлдорлик ҳамда ахлоқий бағрикенглик компонентларини таркибий-мазмуний фаоллаштириш ва ривожлантиришни та'минлайдиган, миллий тафаккур фаоллигига етакловчи социоструктуравий детерменантларни мустаҳкамлаш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият маънавий муҳитини барқарорлаштиришда ахлоқий меъёрлаштириш технологиялари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамият маънавий муҳитини барқарорлаштиришда хулқ-одоб (сабр, қаноат, ташаббус, шижоат) сифатларининг шахс иродавий характерини ахлоқий меъёрлаштиришга оид технологияларининг ақлий-интеллектуал, ҳиссий-эмоционал асосларини яратиш ва таълим-тарбия тизимини обектив заруратга мослаштиришда ижтимоий восита сифатидаги аҳамияти асослангани каби хулосаларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Маънавият фестивали” тарғибот фаолияти доирасидаги “Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади” маънавий-маърифий учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 27-июл 02/08/1207-сон маълумотномаси). Натижада жамиятдаги маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигига ва маънавий муҳитни барқарорлаштиришда ахлоқий меъёрлаштириш технологияларини анъанавий ва замонавий қадриятлар уйғунлиги сифатида ўрганишга хизмат қилган;
маънавий муҳитда ахлоқий ворислик (жадид маърифатпарварлари таълимотидаги) илм ва ахлоқ уйғунлиги, фикрий, хулқий тарбияда ибрат ва намунанинг мавжудлиги оила микро муҳитида миллий қадриятлар тизимини ассимиляцияция ва деформациядан сақлаб қолувчи анъанавий гуманистик мезонлари ҳамда авлодлараро ворисийлик тараққиётини таъминловчи замонавий прогрессия хусусияти очиб берилганлига ҳамда авлодлараро ворисийлик тараққиётини таъминловчи прогрессия хусусиятининг зарурий ифодаси сифатида инновацион миллий-маданий тафаккурни анъанавийликдан замонавийликка ўзгаришини таъминловчи дихотомик ёндашувлар бирлиги бўлиши исботланганлиги, ёшлар дунёқарашини шаклланишида ахлоқий меъёрлаштириш (китобхонлик ва мулоқот технологияси)нинг ижтимоий-маданий жиҳати жамият тараққиётида инсон фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишига оид аксиологик омилларнинг умуминсоний қадриятлар ва миллий манфаатлар устуворлигига эришишдаги замонавий асослари аниқланганлигига оид хулосалардан республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Маънавият фестивали” тарғибот фаолияти доирасидаги “Маънавият фестивали” тарғибот фаолияти доирасидаги “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” маънавий-маърифий учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 27-июл 02/08/1207-сон маълумотномаси). Натижа ёшларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида бағрикенглик хислатини оширишга ва жамият маънавий муҳитини барқарорлаштиришга хизмат қилган;
тараққиётнинг янги босқичида жамият муҳитни ахлоқий меъёрлаштиришнинг асосий устувор йўналиши сифатида ижтимоий назоратнинг дахлдорлик ҳамда ахлоқий бағрикенглик компонентларини таркибий-мазмуний фаоллаштириш ва ривожлантиришни та'минлайдиган, миллий тафаккур фаоллигига етакловчи социоструктуравий детерменантларни мустаҳкамлаш зарурати исботлангани каби хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 27-июл 4-13-23-2272-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар дунёқарашида жамиятга нисбатан ижобий муносабатнинг шаклланиши, жамият маънавий муҳитининг барқарорлашуви, ёш раҳбар кадрлар маънавий дунёқарашида билим эгаллаш халқ билан мулоқот воситаси эканлигига хизмат қилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish